Асосий мавзулар
21 july 2025

БУХОРО ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МИЛЛИАРДЛИК КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТИГА НЕГА КЎЗ ЮМДИ?

«Бухоронефтегазпармалаш»да миллиардлик коррупция можароси юзага келди. Жамият раҳбарияти 2,85 миллиард сўм маблағни соҳта шартномалар воситасида ўзлаштириб юборган. Дастлаб «KOGON MARS PLYS» МЧЖ билан дизел ва компрессор ускуналарни таъмирлаш бўйича шартнома тузилган. Бироқ амалда таъмирлаш ишлари ё арзон баҳода цехларда бажарилган, ёки умуман бажарилмаган. Ҳолатни Иқтисодий жиноятларга қарши департамент хулосалари ҳам тасдиқлайди. Фото ва ёзма далиллар, иш бошида турганларнинг тушунтириш хатлари ҳам бор.

Талон-торож тўлиқ фош этилган бўлса-да, жиноят иши 2025 йил 16 майда ёпиб юборилди. 

«Тергов ишларига CAT дизеллари бўйича муҳандислар, нефт-газ техник назорат инспекциялари ва бошқа мутасадди идоралар жалб этилмаган. Компрессорлар ҳақида аллақандай солиқчи мутахассис ва завод бош механиги хулоса беришган. Терговчи далилларга тайаниб жиноят ишини олиб бориш ўрнига – ускуналар таъмирланганми ўзи деган тор саволга ёпишиб олган» – дейди инсайдер

Бир томондан жамият раҳбари Бакаев Бахтиёр Мирзаевич ва «KOGON MARS PLYS» раҳбари бир-бирига қариндош. Бошқа томондан жиноят иши Қоровулбозор тумани прокуратурасига юборилгани шубҳали. Шикоятчиларга кўра бу туман прокуратурасида маҳаллий таниш-билишчилик қонунлардан устивор. 

«Бухоро вилоят прокуратураси ҳолатни ташқи аудит билан баҳолашга қарор қилди. “PROMSTROY-AUDIT” деб номланган хусусий ташкилот аудит текширувини жамиятнинг ўзидан олинган ҳужжатлар асосида олиб бориб 6 миллион сўмга «чиройли хулоса» ёзиб берди», – дейди шикоятчилардан бири.

Афтидан, «Бухоронефтегазпармалаш» терговнинг остидан кириб, устидан чиқди. Жамият раҳбарияти аудиторлардан тортуб, терговчию, прокурорлар билан келишувга эришди – натижада, 2,85 миллиард сўмлик камомад жинояти муваффақиятли босди-босди қилинди.

Тағин ўқинг
24 june 2021
Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти… Ҳаммани қизиқтирган ташвишли муаммо соқол муаммоси бўляпти. “Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом ...
5 july 2019
“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. ...
13 april 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида украин тилидаги бир йўл ...
25 may 2017
20 май куни Ўзбекистон телеканалининг Таҳлилнома дастурида совет даври афсонасига айлантирилган аёл – Турсуной Оҳунова ҳаётига бағишланган лавҳани нимойиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...