Асосий мавзулар
15 august 2025

FITODIABETIC – ҚАНД КАСАЛИНИНГ МУТЛАҚ ДАВОСИ ЭМАС

Ўзбек медиясида янги «мўжизавий» дори рекламаси урчиди. Миллий драма театри актёрларидан тортиб, бит танимас блогерлар ҳам зўр бериб Фитодиабетик тақдим этган Диабет дамламасини реклама қилмоқда. 

Бу дамлама 2 миллион 200 минг сўм туради. Элтуз Фитодиабетик фирмаси билан боғланиб ноқулай саволларни қалаштирди. Олган жавобларимиз қисқа мазмуни эса қуйидагича:

1. Дамламанинг шифоли таъсири ҳеч қандай клиник текширувлар билан тасдиқланмаган;

2. Фитодиабетик фирмасининг юридик манзили ноаниқ;

3. Фирма савдо айланмаси ошкора эмас. Заҳардек қиммат дори савдосидан давлатга қанча солиқ келиб тушиши номаълум;

4. Дамлама рекламаларида Бальзак ёшидан ошган артис хотин-халаж, Пайғамбар ёшига етган ҳожакалар қатнашмоқда. Хўш, бу кампания учун ким катта маблағ тиккан? 

Медиани саралаш кўникмасига эга бўлмаган лўхлар эса қарз, кредит ҳавола қилиб диабет дамламани сотиб олаётир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада бирор баёнот бермади. Балки катта реклама кампанияси уюштирган «тадбиркор» ва вазирлик орасида манфаатлар тўқнашуви бордир? 

Элтуз диабет беморларга эслатиб ўтишга масъул  ҳеч қайси фито дамлама қанд касалини йўқ қилиб юбормайди. Фақат комплекс ва мунтазам даво курслари олиб, қатъий диетага амал қилиш шарт.

Тағин ўқинг
29 october 2018
Сўнгги олинган хабарга кўра, «Америка овози» радиосининг Истанбулда ҳибсга олинган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик ...
10 may 2019
Магнитни биринчи марта ушлаб кўрганимда, бир томони тортиши ва яна бир томони ўзидан итаришини ўзим учун кашф қилган эдим. ...
1 september 2015
Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ ...
19 december 2016
Таниқли хонанда Озода Нурсаидова 17 декабр куни ўзининг инстаграмм саҳифасида Шавкат Мирзиёевдан кечирим сўраши ҳақида ёзди ва сайловда унга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...