Асосий мавзулар
9 september 2025

Андижон Америка бозорини танлайди

Америка бозорига кириб бориш осон жараён эмас. Бунинг учун қатор халқаро даражадаги янги сертификатларга эга бўлиш талаб этилади.

Шу мақсадда, ҳозирги кунда ўтказилаётган учрашувлар давомида асосий эътибор тўқимачилик маҳсулотлари учун зарур сертификатларни олиш масаласига қаратилмоқда. 

Андижон вилояти ҳокими Америка бозорига кириб бориш бўйича ташрифини амалга оширмоқда. Ушбу ташриф доирасида у ердаги йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Асосий эътибор тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги саноати ва айти соҳаси каби йўналишларга қаратилган. Чунки айнан Андижон вилояти тўқимачилик саноати салоҳияти ва имкониятлари билан ажралиб туради.

Вилоят ҳокими Америка компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги шериклик алоқаларини шакллантириш ва экспорт географиясини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шу орқали андижонлик тадбиркорларнинг маҳсулотларини Америка бозорига олиб чиқиш, ҳамда янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий натижаларга эришилиши кутилмоқда.

Тағин ўқинг
2 november 2018
Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия делегацияси 2 ноябрь куни Бухорога келди. Россия Давлат думаси депутатларидан иборат делегацияни, ЎзА хабарига кўра, ...
1 september 2016
31 август куни россия ОАВ, Ислом Каримов тирик экани ва уни Бурденко номидаги Нейрохирургия Илмий тадқиқот Институти (ИТИ) шифокорлари ...
22 march 2024
Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман миллат. МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ...
4 february 2019
ТИВнинг собиқ мулозими Алишер Таксанов январь охирида Венесуэлада бошланган воқеаларни Ўзбекистонга қиёслаб ёзган шеърини фейсбукда эълон қилди. «Элтуз» таҳририяти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...