Асосий мавзулар
17 september 2025

Олмазорда нега хотин болалари ва ўзини ўлдирди?

«Olmazor City» турар-жой мажмуасида  иккинчи хотин сифатида  имом никоҳи асосида яшаб келган хотин икки фарзандини 4-қаватдан ташлаб, ўзини 8-қаватдан ташлаб ўз жонига қасд қилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум аёл қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи эркакнинг иккинчи хотини бўлган. Унинг шаръий турмуш ўртоғи Жомий бозорида савдо-сотиқ орқали кўп маблағ топиб, бойиб кетган. Аввалига эркак бир неча марта Ҳаж ва Умра сафарига бориб келгани билан ўзини диндор сифатида намоён этган. Шу боис ислом қоидаларига таянилган ҳолда иккинчи бор уйланиб, икки фарзанд кўрган.

Бу рижол ёшгина иккинчи хотин билан чекланмасдан, бир неча бор хотин олиб талоғини берган. Фожиа қурбонини ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган воқеа эса  бундай. 

Эркак иккинчи хотинининг 21 ёшли синглиси билан яширин шаръий никоҳдан ўтиб қизга  уй-жой ва автомашина ҳам олиб берган.

Мана шу воқеа иккинчи хотин рашкини келтирган  ва хотин бу ҳолатга чидашга ва сабр қилишга қуввати етмасдан икки нафар болачаларини 4-этаждан ташлаган. Ўзи эса 8-этаждан сакраб ўлган. 

Ҳозирда бир ярим ва уч ёшдаги болалар шифохонанинг жонлантириш бўлимида экан. Албатта уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу каби ҳолат биринчиси эмас, 2023 йилнинг апрел ойида ҳам Сергелида иккинчи хотин уч нафар боласини ва ўзини 9-этаждан ташлаб вафот этган эди. Унинг имом никохида бўлган эри эса ўтган йили учинчи маротаба уйланди.

Тағин ўқинг
15 october 2018
Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой тумани бозорлари ёпиб қўйилди. Бозорларнинг дарвозалари фақат кечки 17:00да очилмоқда. Бозор қоровулларининг билдиришича, «катталар» ...
29 december 2025
Қарийб 6 йилдан бери Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Дилфуза Уралова бошқа ишга ўтиши муносабати билан ...
8 february 2019
Бургут тоғнинг тепасидаги чўққида қимирламай ўтирарди. Қуëн бўлса пастдаги адиру тепаликларда югургани югурган эди. Бир куни қуëн бургутга қараб: ...
23 may 2019
2019 йилнинг 3 майида президент имзолаган ва матбуотда эълон қилинган қонунда Ўзбекистондаги барча ҳайдовчилар малака ошириш сертификати олиши кераклиги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...