Асосий мавзулар
19 september 2025

Жаҳон тиллари университетида яна кадрлар можароси

Университетлар орасида Элтуз хит парадининг мутлақ юлдузи бўлган Ўзбекистон жаҳон тиллари университети масаласига қайтамиз.

Талабага шилқимлик қилган замдекан Суннат Бозоров ўз ўрнида қолди. Талаба қиз – «айбдор». Бу ҳақида Элтузга замдекан Суннат Бозоровнинг сексуал харрасментига дуч келган бошқа бир неча талаба қизлар маълум қилди. 

Шунингдек, коррупцияга қарши кураш баҳонасида ротация қилинган тюторлардан айрим эркатойлар ўз жойида қолган. Ротациядан омон қолган тюторлар бошқаларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ўз ўрнида қолишнинг синоати нимада? Коррупция тизимининг бир бўғими бўлишдами ёки қудратли «танкаларда»? 

Элтуздан аши тюторларга ўгит: ким ротациядан қўрқиб эски жойига қайтган бўлса шу кадр катта эҳтимол билан ғирт саводсиз ёки юлғич бўлади. Унутманг, муттаҳамлар орасида ўзаро тортишиш кучи бор – уларни минг карра тарқатиб юборилса ҳам, яна эски пора ўчоғига қайтиб олаверади.

Талаба қизларга эса хавфсизлик бўйича маслаҳат: Суннат Бозоров каби шилқимларни бошлиқлар севади. Улар осонликча йўқ бўлмайди. Шундай экан эҳтиётингизни қилинг – шилқим маъмурият билан гаплашаётганда хона эшиги доим очиқ бўлсин. Диктофонни ёқиб қўйинг. Имкон қадар яширин камера билан қуролланинг. Ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилмасангиз ҳеч ким ёрдам беролмайди.

Тағин ўқинг
7 december 2018
Ака-ука Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан 5 декабрь куни журналистларнинг адвокати ишни ...
12 may 2024
Кўриб турганингиз картина ким ошди онлайн аукционда 100 минг сўмга сотувга қўйилган эди. Аукциондан мақсад “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида ...
4 january 2026
1962 йил 4 январда Нью-Йорк метросида юз берган воқеа нафақат транспорт тизими, балки технология дунёси учун ҳам ҳақиқий инқилоб ...
25 february 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Аскарликдан қайтганимда бир миллиятчи эдим. Аммо икки йил давомида ўқиганим бутун адабиётлар рус тилида эди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...