Асосий мавзулар
19 september 2025

Хазорасплик фермерларнинг сабр косаси тўлди

Хоразм вилояти Хазорасп тумани фермерлари айни пахта терим мавсумида лўккиллаб ҳокимлик мажлисларига қатнаб юрибди.

Ҳар бир фермерга ҳоким ёрдамчиси ёки давлат бюджетидан таъминланадиган идора бошлиқлари вакил (қоровул) қилиб тайинланган. Бир ишчига ўнта бошлиқ нимага керак?

Шунингдек, фермерлар охирги йиллардаги ягона даромад манбаи бўлган шолини давлатга шартномасиз ноқонуний топширишга мажбурланмоқда. Бу ҳар йили такрорланувчи «юлғуч анъана». Бу жараёнда ҳам ҳоким ёрдамчилари бош-қош.

«Минбарларда бизга айтилган гапларнинг бари қуруқ сафсата. Амалда фермерлар ноқонуний ишлар қилишга мажбурланяпти. Фермерни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Масалан, ўтган йили бир тумандан иккинчи туманга қонуний олиб борилаётган пахта тўхтатилиб, фермерни ИИБга олиб боришган, тушунтириш хати ёздиришган ва қилмаган ишларини бўйнига қўйишга уринишган. Хатто тракторчи ва фермерни 15 суткага қамоққа олишмоқчи бўлишган. Атайин босим қилишади. Мақсад – бизни йўқотиб, ерларни каттароқ кластерга топшириш,» – дейди қонунсизликдан безган фермерлар.

Бундай мантиқсиз қарорлар ва кучли босим бутун Республика фермерларини эзиб юборди. Фермерни азоблаш механизмининг муҳандиси ким?

Тағин ўқинг
27 december 2025
Фурқат тумани ИИБ ходимларининг ўзларини шарманда қилиб чиқарган  видеосига Гулираънонинг ўзи изоҳ берди.
1 october 2018
Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев парламент юқори палатасининг 27 сентябрь кунги йиғилишида вазирликлар Сенатга беписанд қараётганини билдирди. Адолат нуқтаи назаридан ...
13 november 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ошдики, асло камаймади”. Бу ...
9 march 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги туғилган чақалоқни осмонга кўтариб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...