Асосий мавзулар
3 october 2025

FT: Трамп ва Путин ўртасидаги Украина музокаралари барбод бўлди

«Файнаншал Таймс» газетасининг ёзишича, Кремл Вашингтоннинг саҳоватли таклифларини эътиборсиз қолдириб, Украинани бомбардимон қилишни давом эттирганидан сўнг, АҚШ президенти атрофидагиларнинг қарашларида «тектоник силжиш» юз берган.

Трамп урушни тўхтатиш эвазига Путинга ўта фойдали битимларни таклиф қилган эди.

Бу келишув ўз ичига санкцияларни бекор қилиш, Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни, жумладан, Арктикадаги конларни биргаликда ўзлаштиришни қамраб олган эди.

Аммо Кремл ўз кучини нотўғри баҳолади: Путин оёқ тираб туриб олди ва Украина ҳудудларини таслим бўлишини талаб қилди. Бу эса ярим йилдан ортиқ давом этган ва Аляскадаги шахсий учрашув билан якунланиши керак бўлган музокараларни барбод қилди.

Эндиликда АҚШ Киевга Россия энергетика тизимига зарба бериш учун маълумотлар билан ёрдам бераяпти, бунинг натижасида сентабр ойида бешта нефтни қайта ишлаш заводи (НҚРЗ) тўхтаб қолди ва бензин инқирози бошланди.

Вашингтоннинг риторикаси ҳам кескинлашди. Масалан, махсус вакил Кит Келлог Америка армияси Россия ҳарбийлари ёрдамида босқинчи армиянинг «думини тугишини» ваъда қилди, Трамп эса Путинни «қоғоз йўлбарс» дея мазах қилди.

Тағин ўқинг
21 january 2026
Халқаро қучоқлашиш куни (International Hug Day) — бу шунчаки рамзий байрам эмас, балки инсон саломатлиги ва руҳиятига ижобий таъсир ...
4 june 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
19 april 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 19 апрел, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади. +++ Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ...
22 october 2025
Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида вояга етмаганни зўрлагани учун судланган эркак колониядан қочиб, яна бир болани зўрлади. Ижтимоий тармоқдаги «Nemolchi.uz» гуруҳига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...