Асосий мавзулар
23 october 2025

Тошкентда Тaftish.uz журналистлари қамаб қўйилди

23 октябр куни Тaftish.uz интернет нашри журналистлари Эшқувватова Маржона, Юлдашев Азизбек ва тасвирчи Маматқулов Улуғбек Тошкентнинг Юнусобод тумани Ички ишлар ходимлари томонидан қамаб қўйилди. 

Шунингдек, 23 октябр куни тушдан сўнг Тaftish.uz сайти очилмади. Каналда «Хостинг хизмати вақтинча тўхтатилди» деган ёзув ва унинг тагида хизматнинг узайтирилиши зарурлиги сўралган изоҳ пайдо бўлди.

Taftish.uz нашрининг хабар беришича, журналистлар ва оператор Юнусобод туманига журналистик текширув билан борган.

Текширув давомида ички ишлар ходимлари етиб келиб, ўзини таништирмасдан журналистлар ва видео операторни зўрлик билан олиб  кетган.

Текширув жараёнида нашрга тегишли видео ва фото камераларнинг бир қисми синдириб ташланган.

Бу амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга зид бўлиб сўз эркинлигига тажовуз ҳисобланади. Элтуз Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидан изоҳ кутади.

Тағин ўқинг
29 november 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 14-қисми ёш шоирларга тавсияларига бағишланади.
26 august 2025
Собиқ депутат, қизлик исми Бабашева ҳозирда Мадраҳимова бўлган Феруза Жўрабековнанинг шахсиятига тегувчи постлар қолдиргани ортидан 26 август куни Тошкент ...
18 february 2025
18 феврал куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Аския Сити”даги нолегал қурилиш майдонида яна бир фожиа содир бўлди. Маълумотларга кўра, ...
14 july 2016
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан парламентга сайланган депутатлар ўн кунча ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашган. Бу учрашувларда улар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...