Асосий мавзулар
4 november 2025

Ногирон болалар ҳисобига миллиардлар ўғирланмоқда

Элтуз таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаатда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва «FRESH SUPPLY» МЧЖ ўртасидаги шубҳали келишувлар фош қилинмоқда.

2025 йил 11 октябрда Элтуз сайтида “Ногирон болалар ризқини талон-тарож қилиш” ҳақидаги мақола чоп этилган эди. Мазкур мақолада, агентлик ходимлари ўз танишларининг фирмаси — “FRESH SUPPLY” МЧЖ (ИНН 311855077) билан шартномалар тузиб, бу орқали катта миқдорда давлат маблағини расман ювиб келаётгани ҳақида гап борган.

Мурожаатчининг таъкидлашича, 22 январдан буён бу фирма орқали Тошкентдаги барча ижтимоий муассасаларга Белоруссиядан олиб келинган музлатилган мол гўшти етказилмоқда. Лекин энг даҳшатлиси – музлатилган гўштни 1-тоифали деб расмийлаштириш орқали ҳар килоси учун 41 250 сўм ортиқ пул олиниб, бу ҳисобдан бир ойда 330 миллион сўм, 10 ойда эса 3.3 миллиард сўм бюджет пули “паровоздай ювилмоқда”.

«FRESH SUPPLY» учун барча эшик очиқ — бошқалар учун йўл йўқ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳар ой озиқ-овқат маҳсулотлари учун ўртача нарх белгилаб беради. Масалан, октябрда 1-тоифали мол гўшти 105 000 сўм, музлатилгани эса 63 750 сўм этиб белгиланган. Аммо агентлик томонидан музлатилган гўшт олиб келишларига қарамай, ҳужжатда у “1-тоифали” деб кўрсатилиб, айнан 105 000 сўмдан тўлов амалга оширилмоқда.

Бундан ҳам ёмони – сентябрь ва октябрь ойларида “FRESH SUPPLY” МЧЖ ҳеч қандай шартнома тузмасдан етказиб беришни давом эттирган. Кейинчалик шартномаларнинг охирида, янги нарх бўйича расмийлаштириб, шу йўл билан қўшимча пул “ўзлаштирилган”.

“Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш керак деганлар. Лекин агентлик буни фақат битта таниш фирмани қўллаш деб тушунган кўринади,” — дейилади мурожаатда.

Жавобгарлар қаерда?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий баёнот бермаган. “FRESH SUPPLY” МЧЖ ҳануз бюджет ташкилотларига маҳсулот етказиб беришда давом этмоқда. 

Ушбу ширкат шу йил январида Фаррух Мирзаходжаев томонидан таъсис этилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги телеграм гуруҳлар орқали таълим муассасаларига мажбурий шартнома қилиш буйруқлари бермоқда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, уларнинг мақсади музлатилган гўштни тақиқлаш эмас, балки бу ишда шаффофликка эришиш. Улар Элтуздан бу ҳолатни яна бир бор жамоатчиликка етказишни ва жавобгарларни аниқлашга ёрдам беришни сўраганлар.

Мазкур маълумотлар мурожаатчилар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб ва ҳужжатларга асосланган. Элтуз таҳририяти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва “FRESH SUPPLY” МЧЖдан расмий изоҳга очиқ.

Тағин ўқинг
23 may 2018
Ўзбекистонда 2017 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланиш жуда сезиларли даражада камайганига қарамай, мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кўлами кенглигича ...
29 august 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 4-қисми шеърият ҳақида. Бироқ у ёшлигида рассом бўлишни орзу қилганини айтади. Шунингдек у маддоҳлик ...
15 march 2016
Бухоро вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази сертификат бериш бўлими мудири Ҳожи Сафаров пора билан ушланди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига ...
18 january 2018
Президент Мирзиёев ўз чиқишларида «эски замонлар тугаганини» бот-бот эслатишига қарамай, унинг мулозимлари Каримовни қўмсашда давом этишмоқда. «Шу тизим ичида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...