Асосий мавзулар
10 november 2025

Паркентда янги уйлар муаммолари норозиликка сабаб бўлди

Тошкент вилояти, Паркент туманидаги “Паркентсой” турар жой мажмуасида хонадон харид қилган фуқаролар уйлар сифати ва шароитидан норозилик билдирмоқда. Улар бу ҳақда Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратишни сўрамоқда.

Сотув вақтида фуқароларга уйлар 2025 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши айтилган. Аммо ноябрь ойи кириб келганига қарамасдан, Халқ банки орқали берилиши керак бўлган уйлар ҳали ҳам тайёр эмас.

Президент ташрифи арафасида шошилиб тайёрланган ва расман фойдаланишга топширилган айрим хонадонларда эса муҳим коммунал муаммолар мавжуд. Қатор уйларда умуман сув йўқ. Кун давомида свет ўчиб туради. Иситиш тизими ҳали ҳам ишга тушмаган. Ёмғир вақтида бешинчи қаватдаги хонадонлар томидан сув томчилайди. Уйларнинг ички қисмидаги таъмир ишлари тўлиқ якунланмаган, баъзи жойлари қулаб тушмоқда.

Фуқаролар томонидан туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилинган. Бироқ ҳар сафар «эртага камчиликлар бартараф қилинади», «кейинги ҳафта топширамиз» деган сўзлар такрорланишда давом этмоқда.

Мурожаатда айтилишича, фуқаролар топширилмаган уйларни ҳам, муаммолар билан берилган уйларни ҳам эндигина эмас, илк кунлариданоқ қийинчилик билан қабул қилиб олган. Уларга кўра, бу каби лойиҳаларда масъулият ва сифат назорати биринчи ўринда бўлиши керак.

Тағин ўқинг
10 june 2019
«Ўзатом» агентлиги 9 июнь куни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши блогерлар шарҳларига жавоб берди. «Ўзатом» жавобидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда атом ...
16 december 2019
Таниқли сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ “Бегона” фильмининг 7-қисмида 80-йилларнинг оҳирида Ўзбекистонда халқ иродаси билан совет тузумига қарши миллий ...
17 june 2020
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани турғуни 40 яшар Сайдулло Сўфиев ИИБнинг икки ходими 16 июнь куни қўлини қайириб, машинага босиб, ...
18 february 2016
28 яшар рус таксичи қизнинг пулларини олиб, ўлдириб, кейин машинасига ўт қўйган 24 ёшли Сотволдиев 14 ярим йил қатъий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...