Асосий мавзулар
17 november 2025

ИИБ Ангрендаги мактабда қўпол рейд ўтказди

Ангрен шаҳридаги 41-мактабда 11 ноябр куни ИИБнинг босимли рейди бўлиб ўтди.

ИИБдан Саттаров Фахриддин бошчилигида 8 нафар ходим эрталаб 8:00 дан 15:00 гача ҳеч қандай расмий ҳужжат ёки буйруқ кўрсатмасдан мактабга кириб, дарс жараёнини бузиб, тинтув ўтказган. Одатда бундай тадбирлар қисқа суҳбат шаклида, таълим жараёнига халақит қилмаган ҳолда ўтарди, бу сафар эса вазият мутлақо бошқача бўлди.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, айрим ИИБ ходимлари ўқитувчи ва ўқувчиларга нисбатан ҳақоратомуз, қўпол сўзлар ишлатган. Қиз болаларга “башарангни қара”, “яқинда бузилиб қоласан” каби пардасиз гаплар, ўғил болаларга эса “яқинда қизларни зўрлайсан” деган сўзлар қўлланган.

Масалан, ички ишлар ходимлари, инглиз тили ўқитувчисининг дарсини тоқатсизларча бузиб, синфхона “мусор қилинган” деб, ўқитувчини 412 000 сўм жарима тортишлари мумкинлиги айтишган. Ходимлар шуни баҳона қилиб мактаб директорига ҳам жарима билан таҳдид қилишгани таъкидланмоқда.

Директор “ўқитувчи ва ўқувчиларга қўполлашманг” деб айтганидан кейин вазият яна кескинлашди, ИИБ ходимлари ўша куни мактабга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналарини алоҳида хоналарга киритиб, директор ва унинг ўринбосарлари ҳақида ёзма шикоят ёзишга мажбурламоқчи бўлишди. “Болам мактабга келмаслиги учун пул берганман, деб ёзиб берасан” дея ота-оналарга босим қилинган.

Ўқитувчилар ва бир неча ота-оналар вазиятга ойдинлик киритиш учун Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаевга қайта-қайта телефон қилган, аммо у қўнғироқларга жавоб бермаган. Қабулига ҳам киритишмаган. Иддаоларга кўра, Мирходжаев уларни жиноий иш очиш билан қўрқитиб “формалиларни ҳурмат қилишга ўргатаман” деб бот-бот такрорлаган. Бу формали тўкисларнинг кучи фақат ўқитувчи ва ўқувчига етадими?

Ички ишлар вазирига яна бир бор юзланамиз, ходимларингизга нималар бўляпти? Фуқарога, ёш болаларга ўзбошимча таҳдид қилишга етадиган журъатни ходимларингиз қаердан олди, Азиз Тошпўлатов? Ўқитувчилар, ота-оналар бу зўравонларга ИИВ зудлик билан чора кўришини талаб қилмоқда.

Тағин ўқинг
16 may 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг чин бир фидоийси, Матназар ...
12 april 2024
РТ: Яна ҳафта айланиб, Рамазон Ҳайитида СИЗ билан юзма-юзман, қадрдонлар. Бугунги ваъзга тўрт кўз тугал етганимиздан севиндим. МС: Нечиксизлар ...
14 may 2025
Бундан 4 йил муқаддам Қашқадарё вилояти Миришкор туман ҳокими Айзабодлик Холмирзаев Мирзақул отани ёнига чақиради.Ва 20 йилдан буён харобага ...
23 may 2019
2019 йилнинг 3 майида президент имзолаган ва матбуотда эълон қилинган қонунда Ўзбекистондаги барча ҳайдовчилар малака ошириш сертификати олиши кераклиги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...