Асосий мавзулар
21 november 2025

Наманганда Университет «бункери» фош бўлди

Наманган шаҳрида таълим тизимида ишловчи мансабдор шахслар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ҳамда ушбу бўлим мутахассиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, малака тоифаларини белгилаш учун ўтказилган аттестация имтиҳонлари доирасида тест синовларини топширишларида педагог ўқитувчиларга моддий манфаат эвазига “бункер” орқали масофадан туриб ёрдам берганликлари аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “бункер” сифатида фойдаланилаётган хонадон кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу манзилда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи борлиги аниқланиб, ноутбук, 30 дона ҳар хил турдаги эшитиш мосламаси ва яширин камералар, 8 дона “Wi-Fi” роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Терговга қадар текширув тадбирлари давомида, мактаб директори ўринбосари ва бошқалар имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришга ишонтирган ҳолда, вилоятдаги педагог ўқитувчиларнинг маълум бир қисмидан 1300-1500 АҚШ долларидан талаб қилиб, жорий йил сентябрь-октябрь ойларининг ўзида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи йиғиб олишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари ҳамда “бункер”ни бошқараётган, 2001 й.т. фуқаро муқаддам айнан шундай жиноят содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳисобланади.

Тағин ўқинг
31 january 2019
Венесуэладаги охирги ўзгаришлардан сўнг, кутилганидек, собиқ президент Николас Мадуронинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Унинг халққа қилган яхшиликлари, ҳамширалар минглаб доллар ...
3 september 2019
Андижонда биткоин яратиш билан шуғулланадиган янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ишнинг бошида “Кубикоин” корхонаси тургани, лойиҳанинг қиймати эса 1,2 ...
23 december 2025
Москва марказида РФ қуролли кучлари Бош штаби оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Фанил Сарваров мошинасини пўртиллатишди. Мошн ичидаги генерал-лейтенант ...
1 august 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат қаторига қўшилди. Адолатдан, ўз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...