Асосий мавзулар
3 december 2025

Шаҳрихонлик ўқитувчи кўзи ожизлиги учун камситилгани ҳақида гапирди

3 декабрь – халқаро ногиронлар куни. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Найнаво қишлоғида яшовчи, туғма кўзи ожиз Зокиржон Тошпўлатов 3 декабрь муносабати билан Элтузга мурожаат қилиб, иш жойида учраётган муаммолари ҳақида маълум қилди.

Унинг айтишича, уч йил олдин Андижон Давлат университети филология факультетини тамомлаб, 41-умумтаълим мактабига ишга кирган. Унга “таржимон-котиба” бириктирилгани сабабли ўқув жараёни муваффақиятли амалга ошиб келган. Жамоага ҳам тез мослашган.

Бироқ жорий йил август ойида дарс соатлари тақсимоти вақтида низо чиққани ва айрим ўқитувчиларнинг босими бошланган. Тошпўлатовнинг таъкидлашича, олий тоифадаги ўқитувчи Раҳнамо Соттибоева 30 соат талаб қилган, директор эса унинг тарафини олган. Натижада у узоқ тортишувлардан сўнг 20 соат билан қолган ва асосан оғир синфлардан дарс беришга мажбур бўлган.

Тошпўлатов порталга мурожаат йўллаганидан кейин раҳбарият ва айрим ўқитувчилар муносабати янада ёмонлашганини айтади. Унга нисбатан айбловлар, босимлар ва ҳатто ҳақоратлар бўлган. Хусусан, бир ўқитувчи унинг ногиронлигини юзига солган.

РайОНО ходимлари эса “кўр дейиши ҳақорат эмас” деган жавобни билдиргани Тошпўлатовни ранжитган.

“Менинг кўзим ожиз, аммо ақлим эмас. Мен фақат тенг муносабат, ҳурмат ва адолат талаб қиламан”, дейди у.

У мурожаатининг мақсади ногиронлиги бор фуқароларга нисбатан стереотип ва камситишларни йўқотиш, иш жойларида адолат тамойилларини кучайтириш эканини қўшимча қилди.

Тағин ўқинг
12 january 2024
Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнингдир кўнглига озор берганимдан ...
16 january 2024
Салом қадрли мухлислар, бугун 16 январь Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Россияда мардикорлик қилган 35 яшар ўзбек Шехназар ...
15 june 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
21 june 2017
Туркия президентининг тансоқчилари бошқармасида ишлайдиган 24 яшар Рамазон Ўзчелик (Ramazan Özçelik)нинг бошидан ўқ узилган жасади Ўзбекистон ватандоши Фарида Байрамованинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...