Асосий мавзулар
4 december 2025

Валенса: Трампнинг Зеленскийдан миннатдорлик кутиши ҳақоратлидир!

Номи афсонага айланган ботир, 1990 йилдан 1995 йилгача Польша президенти бўлган Лех Валенса АҚШ президенти Трампга мактуб ёзди:

Муҳтарам президент жаноби олийлари,

Мен қўрқув ва ижирғаниш ҳисси билан сизнинг Украина президенти Володимир Зеленскийга қилган муомалангиз акс этган суҳбатни кўрдим.

Сизнинг Украинанинг Россия ҳужумига қарши туриши учун АҚШ берган ёрдам учун улардан миннатдорлик ва таъзим талаб қилишингизни ҳақорат ва инсонийлик чегарасидан чиққан манманлик деб билдим.

Аслида, раҳмат ва таъзимга мана 11 йилдирки ўз юртига бостириб кирган шарофсиз Путин босқинчисидан ҳимоя қилиб, эркин дунё қадриятлари учун қон тўкаётган украин аскарлари лойиқ.

Эркин дунё ва эркинликни ўзига символ қилган АҚШ каби мамлакат лидерининг бунга ақли етмагани ва нега эътироф этмаганини тушуна олмайман.

Овал кабинетдаги суҳбат мен диссидент пайтимда махсус хизматлар ва коммунист судлардаги сўроқларни эслатиб юборгани эса хавотиримни ўн карра оширди.

Коммунистик сиёсат полицияси бўлган прокурор ва судьялар ўшанда менга бутун ҳокимият, куч ва сарват улар қўлида эканини ва менда ҳеч қандай куч йўқлигини айтган эди.

Бу судья ва терговчилар мендан эркинлик учун курашни тўхтатишимни, акс ҳолда минглаб бегуноҳ одамлар ўлишини айтиб таҳдид қилганди.

Бунинг ортидан улар бизни қамашди, эрк ва ҳуқуқимизни чеклашди, чунки биз золим ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш ва келишиб ишлаш таклифини рад қилгандик.

АҚШга расмий ташриф билан борган Украина президенти Володимир Зеленскийга айнан шундай муносабатда бўлинганидан шокдаман.

Йигирманчи аср тарихи сабоқларидан бирига диққат қаратсам:

Қачонки АҚШ демократик қадриятлардан узоқлашиб, Европадаги иттифоқчиларидан узоқлашса, охир-оқибат ўз мамлакати учун хавф манбаига айланади.

Буни АҚШ президенти Вудро Вилсон 1917 йили тушуниб, Биринчи жаҳон урушида тараф тутган эди. Президент Франклин Делано Рузвельт ҳам буни 1941 йил декабрь ойида Перл-Ҳарборга ҳужум ортидан тушуниб етган эди.

Рузвельт 1941 йили АҚШ ҳимояси учун уруш нафақат Тинч океанда, балки Европада ҳам бўлиши шартлигини англаб етган эди.

Шу тариқа АҚШ учинчи рейх ҳужумига учраганлар тарафида бўлганди.

Мен АҚШ президенти Рональд Рейганнинг молиявий босимисиз Совет империяси қуламаган бўлишини яхши тушунаман.

Президент Рейган миллионлаб кишилар Совет Россияси қулига айланганини айтиб, бу жамиятни «Ёвузлик империяси» деб атаган эди.

Польшада биз ғалаба қилдик. Бугун президент Рональд Рейган ҳайкали Варшавадаги АҚШ элчихонаси биноси олдида шараф билан қад кўтариб турибди.

Жаноб Президент,

Моддий ёрдам – ҳарбий ва қурол-яроғ кўмаги ҳеч қачон украинлар ўз мустақиллиги, Европа ва ер юзи эркинлиги учун тўккан қон билан бирга тарозига қўйилмайди.

Кишининг ҳаёти пул билан баҳоланмайди. У баҳосиз.

Ўз ҳаётини эркинлик учун бахш этган, юртини босқинчидан ҳимоя қилиб қон тўкканларгина таъзим ва раҳматга лойиқ.

Бу менга, халқимга ва «Солидарность» ташкилоти аъзолари ҳамда Совет Россияси коммунистик режими жабрдийдаларга тушунарли.

Мен ва халқим АҚШни 1994 йил Будапештда Буюк Британия билан биргаликда имзоланган Будапешт меморандуми даги кафолатларга риоя қилишга чақирган бўлар эдик.

1994 йили Украина ўз ядро қуролларини топшириб, эвазига АҚШ ва Британиядан хавфсизлик ва ҳудудий яхлитлик кафолатини олганди.

Бу ҳеч қандай шартсиз, саволсиз қатъий кафолат эди.

Бу кафолат остида берилган ёрдам иқтисодий операция эмаслиги таъкидланган эди.

Имзо:

Лех Валенса,

собиқ сиёсий маҳбус,

Польша президенти.

Тағин ўқинг
14 march 2024
МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» ...
2 march 2018
19 йиллик тутқунликдан кейин «Эрк» демократик партияси фаоли 54 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни Чирчиқ қамоқхонасидан озод ...
29 november 2019
Жажжигина ўғил бола отасидан сўради:– Яхши деган cўз нимаю, ëмон деган нимаси? Бу мисраларни ëзган шоир Владимир Маяковский «Нима ...
11 december 2020
– Мен кўп таъна эшитаман, – деди Чингиз Айтматов ёнида ўтирган Мустай Каримга, – қирғиз тилида ёзмайсан, деб танқид ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...