Асосий мавзулар
4 december 2025

Ўзбекистон мулкдорларининг мулки хавф остида

Ўзбекистонда шахсий мулк ҳуқуқи қонунлар даражасида кафолатланган бўлса-да, амалда кўпчилик мулкдорларнинг уй-жой, ер, бино ёки бизнес объектлари хавф остида қолмоқда. Қонун бор, бироқ у мулкдорни ҳимоя қилишга қодир эмас. 

Конституцияда хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланган.   Шунингдек, қонунчиликда мулкдорга суд орқали ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминловчи нормалар мавжуд. Амалда эса мулкий дахлсизлик назарда тутилган каби таъминланмайди. Масалан, Янги Ўзбекистонда бу ҳолат урчиб кетди. 

Айниқса, кўп каватли уйлар ёнидаги қурилишлар ҳеч бир асоссий бузиб ташлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Қуриб бўлгунча ҳеч ким уни назорат қилмаган, битган ва фаолиятга кирган обьект бузиб ташланади. Фуқаролар розилиги ва адекват компенсациясиз мусодара қилиниши, ёки бузилиши ҳолатлари кўп учрамоқда.

Булар ижтимоий адолат йўқлиги ва мулкдорлар ҳуқуқлари фақатгина қоғозда қолганини билдиради. Судлар эса асосан  давлат тарафида қарор қабул қилади.

Мулкий дахлсизлик амалда ҳимояланмаётган шароитда мулкдор ўзини фақат ҳуқуқий йўллар билан муҳофаза қилиши керак. Биринчи навбатда, ҳар бир мулк объекти бўйича ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириш, кадастр ва мулк ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотларни янгилаб туриш зарур. Ҳужжатсиз мулк — ҳимоясиз мулк демакдир. 

Иккинчидан, ҳар қандай давлат органининг талаб ёки қарорларини жазава билан қабул қилмасдан, уларнинг қонунийлигини адвокат билан бирга текшириб чиқиши ва жараёнларни ўзи назоратига олиши шарт. Қонун бузилиши ҳолати бўлса, ер ажратиш ёки компенсация таклиф қилинса, мулкдор расмий равишда эътироз билдириши, ариза ва шикоятларни ёзма равишда юбориши керак.

Учинчидан, ҳар қандай вазиятда судга мурожаат қилишдан қўрқмаслик зарур. Амалда кўп судлар давлат фойдасига қарор чиқарса-да, мустақил ҳуқуқий кураш орқали адолат тикланган ҳолатлар ҳам учрайди. Бунда мулкдор ҳар қандай вазиятда амалдаги қонунларини ўзига намуна қилиб олиши керак. Шу билан бирга, жамоавий ҳаракат – ахборот тарқатиш, жамоатчилик фикрини жалб этиш — босимни ошириб, қарорлар ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Бунда энг тўғри йўл курашиш ва жамоат назоратини пайдо қилиш.

Бундай таҳликали даврда мулкдор ўз ҳуқуқларини яхши билиши ва уларни талаб қилишдан воз кечмаслиги муҳим.

Тағин ўқинг
29 march 2021
«Фергана» агентлигининг ёзишича, кўп масалаларда ўзбек расмийларини танқид қилган тошкентлик блогер Миразиз Базаров 28 март, якшанба куни кечқурун ўз ...
9 may 2025
8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри “Боғисарой” маҳалласининг уйларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида уйнинг темир-бетон конструкциялари ...
6 april 2021
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан бери Швейцарияда коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ ишлар ...
3 august 2016
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...