Асосий мавзулар
16 december 2025

16 декабрь – Ҳуқуқлар тўғрисидаги илк қонун қабул қилинди

Ўзбекистон бир неча хонликларга бўлинган, инсон ҳуқуқлари хор қилинган ХVII асрда, аниқроғи, 1689 йил 16 декабрь – Буюк Британияда якка ҳокимликни йўқ қилиб, парламент устиворлигини ўрнатган ва инглиз фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаган ҳуқуқлар тўғрисидаги илк қонун (The Bill of Rights) қабул қилинди.

Бу қонун нафақат Буюк Британия тарихи, балки бутун замонавий демократия ва инсон ҳуқуқлари тарихи учун беқиёс аҳамиятга эга бўлган асосий ҳужжатлардан биридир. Шунингдек, бугунги кунда ҳам ўрта аср хонликлари каби авторитар ҳокимиятни мустаҳкамлашга уринаётган Марказий Осиё лидерлари учун ўрнак олишга арзийдиган қонундир. Унинг бугунги кун учун муҳимлигини яна бир қанча йўналишларда кўриш мумкин: 

Парламент устунлиги

«Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» Англияда мутлақ монархия даврига нуқта қўйди. У бугунги кунда ҳам амал қилаётган қуйидаги асосий тамойилларни ўрнатди:

⁃ Қирол (ёки Қиролича) эндиликда Парламент розилигисиз қонунларни бекор қила олмайдиган, солиқ сола олмайдиган ёки доимий армия туза олмайдиган бўлди.

⁃ Қонун лойиҳаси Парламентга тегишли бўлиб қолди. Бу билан ҳокимиятнинг бир шахс (монарх) қўлида тўпланишига чек қўйилди ва ҳокимият тақсимоти тамойили мустаҳкамланди.

⁃ Парламент депутатларининг нутқ эркинлиги (дебатларда сўз эркинлиги) таъминланди, бу уларнинг масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлашига имкон берди.

Ҳар қандай замонавий демократик давлатда ҳокимият тақсимоти (Қонунчилик, Ижро этувчи ва Суд ҳокимияти) муҳим ҳисобланади. Билль айнан мана шу тақсимотнинг Европадаги илк муҳим асосларидан бири бўлган.

Инсон Ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши

Гарчи Билль аввало Парламент ҳуқуқларини ҳимоя қилган бўлса-да, унда оддий фуқароларнинг ҳам муҳим ҳуқуқлари назарда тутилган:

• Ҳаддан ташқари шафқатсиз жазолардан ҳимоя: Қонунда «шафқатсиз ва ғайриоддий жазола» қўллаш тақиқланди.

• Адолатли суд жараёни: Судлар қиролича ва қиролнинг мустақил қароридан ҳоли бўлиши керак эди.

• Петиция ҳуқуқи: Фуқароларга монархга мурожаат қилиш (петиция топшириш) ҳуқуқи берилди.

«Шафқатсиз ва ғайриоддий жазолар»га қарши қонун бугунги кунда АҚШ Конституциясига (8-тузатиш) ва Европа Инсон Ҳуқуқлари Конвенциясига киритилган бўлиб, умуман дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари стандартларининг ажралмас қисмига айланган.

Ўзбекистон учун ўрнак бўлган қонун

«Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» инсоният тарихида ҳукумат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни расмийлаштирган муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилади.

Бу ҳужжатда белгиланган ҳуқуқлар Европа ва ғарб давлатларининг жумладан Ўзбекистоннинг амалдаги Конституцияси учун ҳам ўрнак сифатида фойдаланилган, жумладан  1791 йилги АҚШ Конституциясига киритилган асосий тузатишлар Англияда 1989 йил қабул қилинган ҳужжатга асосланиб яратилди.

Шунингдек, бу қонун БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (1948): ва бошқа халқаро ҳуқуқ меъёрларига ўз таъсирини ўтказган.

Хулоса қилиб айтганда, 1689 йилги «Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» ҳокимиятнинг қонун билан чекланиши, шахсий эркинликларнинг кафолатланиши ва сайланган вакиллик органининг устуворлиги тамойилларини ўрнатиб, барча замонавий демократик тузумларнинг тамал тошини қўйган ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Тағин ўқинг
20 june 2019
Президент матбуот хизмати 20 июнь куни бош прокурор Отабек Муродовнинг ишдан олингани, унинг ўрнига илгари Сенат раиси бўлган Ниғматулла ...
21 march 2016
Хусусан, газетада эълон қилинган “Ахборот қуроли қачон ва нима мақсадда қўлланилади?” сарлавҳали мақолада “эндиликда жамики зиддиятлар ахборот қуроли ёрдамида ...
9 march 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг учундир ўз вақтида аёвсиз ...
17 july 2016
Амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш ортидан 2745 судья лавозимидан четлатилди. Улар орасида Туркия Олий хакамлар кенгашининг 5 аъзоси бор. Улар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...