Асосий мавзулар
4 january 2026

Чустда «Big House» қурувчи ширкати мижозларни «ухлатди»

Наманган вилояти Чуст туманида тадбиркор Эркин Юлдашев қурган кўп қаватли уй 3 йилга бормасдан чўка бошлади. «Big house» компанияси кўтарган бино деворларида катта ёриқлар пайдо бўлган, бинодаги 16 та хонадон эгалари бу уйда яшаш хавфли эканини таъкидлашмоқда. 

Эркин Юлдашев, шунингдек, битта уйни 2-3 мижозга шартнома асосида сотиб пулни ўзлаштириб юборгани ҳақида жиддий айбловлар бор.  Алданган мижозларнинг расмий мурожаатларини ички ишлар органи ҳам, прокуратура ҳам инобатга олмаяпти. 

«Биз 2023 йили Чуст туманида Big House фирмасидан квартира сотиб олганмиз. Қурувчи фирма раҳбари Юлдашев Эркин бу уйни яна бошқа мижозларга ҳам сотган экан. Уйни 2025 йил август ойида нотариусда расмийлаштираётган пайтимиз мулкдорлар бир нечта эканини билиб қолдик. Шундан бери прокуратура ва ички ишларга қайта-қайта ариза ёзганмиз. Лекин жиноят иши очилмаяпти» дейди алданган мижоз.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари нега фирибгарликка кўз юмиб, Big house компанияси ҳақидаги шикоятларга панжа ортидан қараяпти?  Бу лоқайдлик ва ишни пайсалга солишнинг сабаби нима, нархи қанча? Бироқ шикоят аризалари кўриб чиқилмаяпти. Маҳаллий прокуратура уй бозоридаги фирибгар тадбиркорни қачон қонуний жавобгарликка тортади?

Тағин ўқинг
15 may 2023
Тошкентда олти сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштиришга 600 млн сўм сўраган шахс ушланди. Олдинам фирибгарлик жинояти учун судланиб ëш ...
26 april 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
25 december 2019
Электр энергияси танқислиги муаммоси Ўзбекистонда 2019 йилда ҳам долзарблигича қолди. Рассом Думҳам Eltuz.com
19 november 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо бўлди. Зероки, пиар хатоликлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...