Асосий мавзулар
6 january 2026

70 $ минг пора билан ушланган амалдор нега енгил жазо олди?

Ўзбекистонда порахўрликка қарши кураш давлат сиёсати даражасида эълон қилинган. Лекин айрим жиноят ишлари борки, орадан йиллар ўтган бўлса-да, улар бўйича чиқарилган ҳукмлар жамоатчиликда ҳануз савол уйғотади. 2022 йилда Хоразм вилоятида кўрилган бир порахўрлик иши шулар жумласидан.

2022 йил октябрида Урганч тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Ачилов бир тадбиркорга 100 гектар ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, 70 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур иш Элликқалъа туман судида кўриб чиқилган. Суд қарори билан Ачиловга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш ўрнига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 70 минг доллар пора учун бундай енгил жазо тайинланиши ўша пайтда ҳам кўплаб эътирозларга сабаб бўлган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Рустам Ачилов Хоразм вилояти судининг собиқ раиси Баҳодир Полвоновга хотин томондан қариндош ҳисобланади. Ачилов Рустамбой – чечамизнинг амакиси. Бу ҳолат суд қарорининг холислигига таъсир қилган-қилмагани ҳақида очиқ жавоб берилмаган.

Солиштириш учун яна бир ҳолатга назар ташлайлик. Тупроққалъа туманида Экология бўлими бошлиғи ва био-инспектор атиги 835 минг сўм пора билан қўлга тушган. Ушбу иш бўйича суд уларга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Пора миқдори ўнлаб, ҳатто юзлаб баробар кам бўлса-да, жазо кескинроқ бўлган.

Бу ерда табиий савол туғилади: нега катта миқдорда пора олган мансабдор енгил жазо билан қутулиб кетган, анча кам маблағ учун эса қаттиқ ҳукм чиқарилган?

Жамоатчилик орасида Рустам Ачилов ҳақида турли гап-сўзлар юради. Урганч шаҳридаги «Дунё» ва «Салтанат» тўйхоналари, катта ҳовли-жойлар айнан унга тегишли экани айтилади. Шундай бўлса-да, у бир неча бор тилга олинганига қарамай, оғир жазодан қочиб қолгани ҳақида қарашлар мавжуд.

Адолатли жамиятда жазо жиноятга мутаносиб бўлиши шарт. Бу – ҳуқуқий давлатнинг асосий мезонларидан бири. Лекин ушбу ҳолатда жамият орасида қадимдан айтиладиган бир гап яна ўз тасдиғини топгандек: порахўр жазодан қутулиш учун кўпроқ пора олиши керак.

Тағин ўқинг
4 june 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
10 october 2018
Жиззах вилояти пахта далаларида 3-4 октябрь кунлари мониторинг ўтказган ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Пахтакор туманларида бюджет идоралари ...
21 december 2017
18 декабрь куни Open Source Investigations (OSI) гуруҳи Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов оиласига тегишли кўчмас мулкларга оид мақолани ...
20 april 2017
18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳар ҳокимларининг ярмидан кўпи алмашгани сабабларини таҳлил қилган Kun.uz нашри энг аввало буни аҳолидан тушаётган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...