Асосий мавзулар
25 january 2026

Ғаллаоролда «Жентра»ни олиб қочган шахс ушланди

Элтузга келиб тушган тезкор хабарга кўра, автомашина ўғрилиги билан боғлиқ ҳолат бўйича гумонланувчи шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудида “Жентра” русумли автомашинани бугун олиб қочганликда гумон қилинган шахс бугуннинг ўзида Жиззах шаҳрида профилактика инспектори томонидан аниқланиб, ушланган.

Маълум қилинишича, 2026 йил 23 январь куни соат 19:50 ларда Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи ИИБ тезкор вакили Шукуржон Абдуллаев “112” хизматига мурожаат қилган. 

Шукуржон Абдуллаевнинг айтишича, шу куни соат 19:45 ларда бошқарувида бўлган қора рангли “Жентра” автомашинаси Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида, Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва очиқ дала ҳудудида ҳожатини чиқариш учун машинасини тўхтатган. 

Шу пайтда автомашинада бўлган ёш йигит фурсатдан фойдаланиб, транспорт воситасини олиб қочган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, ушланди. У 2007 йилда туғилган, Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи Турсунов Озодбек экани маълум бўлди.

Озодбек озодлигидан маҳрум бўлди. Энди 20 ёшини қамағда кутиб олади.

Тағин ўқинг
8 march 2019
​​Жаллод деганда бошига қоп кийдирилиб, кундага қўйилган каллани ойболта билан чопадиган бақувват одамни тушунишади одатда. Лекин аслида вазият бироз ...
2 august 2017
30 июл куни «Таҳлилнома» кўрсатувида Каримовнинг «тўмтайиб юришлари», мамлакатдаги валюта «қора бозори», қўшнилар билан муносабат, чегара масалаларида йўл қўйган ...
20 october 2023
Бу не кундир, атрофингга боқсанг секин, У ҳам керак, сен ҳам керак, мен ҳам керак. Барчамизни даврасига тўплаб, лекин Бир ...
25 april 2016
«Миллий тикланиш» газетаси ўз муассиси бўлмиш шу номдаги партия ўзбек тилининг софлигини сақлаш, адабий тил меъёрлари ва қоидаларига амал ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...