Асосий мавзулар
26 january 2026

Наманганда экстремал ўйингоҳ йўқ қилинади

Наманган вилояти Поп тумани Гулистон маҳалласида жойлашган экстремал ўйингоҳни ҳокимлик буздирмоқчи.  Ўйингоҳни 2019 йилда тадбиркорлар ўз ҳисобидан қуришган. Барча хавфсизлик чоралари кўрилган,  2023 йилда Гулистон маҳалласи айнан шу ўйингоҳ сабаб экстремал туризмга қизиқувчи сайёҳлар орасида машҳур бўлиб кетди. 

2026 йил январ ойида Поп туман ҳокимлиги ўйингоҳ ноқонуний қурилган деган важ билан аттракционларни буздириб ташламоқда.

«Баъзи аттракционларни ҳокимлик ўзи бузяпти.  Бошқаларини эса эгалари демонтаж қилсин деб мажбурламоқда. Зиплайн,  осма кўприклар,  зиналар қанчадан-қанча туристларни жалб қилар эди.  Ҳужжати йўқ деб бузиб юборишяпти. Амалдор дегани шунчалик ҳам ичи қора бўладими?  Ҳужжатлаштиришга ёрдам бериб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мумкин эдику?»

Ўзбек амалдорлари Сингапур иқтисодий мўжизаси ҳақида тўлиб-тошиб гапиришади. Ўша Сингапурда тадбиркор ўз ишини интернетда расмийлаштира олади. Барча ҳужжатлар бир кун ичида онлайн битади.  Ўзбекистонда эса йиллар давомида ишлаб турган объектларни пойлаб юриб йўқ қилиб юбориш трендга айланган.

Поп тумани ҳокимлиги ўйингоҳ хавфсизликни назоратга олиб,  доимий текшириб, хавфсизлик ва модернизация учун тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериши мумкин эди. Бироқ ҳокимлик маъмурий вайронкорлик йўлини танлади.

Кўринишдан бу аттракционлар маҳсус техник чизмалар асосида,  профессионал мутаҳассис инженерлар томонидан лойиҳаланмаган. Шу сабабдан 6 ишлаган ўйингоҳ айнан хавфсизлик масаласида жиддий қўрқувлар уйғотган бўлиши мумкин. У ҳолда ҳокимлик нега буздиришни 6 йил кутгани қизиқ.

Тағин ўқинг
1 july 2019
Ўзбекистонда ҳокимият органларининг ахборот маконини вертикал назорат қилишнинг янги тизими йўлга қўйилмоқда. Бу эса ахборотнинг ягона марказдан туриб бошқарилишини ...
13 december 2021
“Бенквоч” Осиё тараққиёт банки томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган маблағ ҳисобидан молиялаштирилган давлат харидларини таҳлил қилиб, шубҳали ...
27 april 2016
Бугун eltuz.com ўзининг кун карикатураси рукнида тағин мусаввир Элсевар чизган янги расмни тақдим этади. Бу сафар рассом кекса ёшдаги ...
1 february 2023
Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...