Document UZ
26 january 2018

Бир гуруҳ ўзбеклар президентдан Муҳаммад Солиҳни юртга қайтаришни сўрашди

23 январь куни бир гуруҳ ўзбекистонликлар мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни “ватанга қайтариш”ни сўраб президентга мурожаат хати ёзишди.

“Энди биз қўрқмаймиз. Сиёсий йўлдан борамиз!” деди «Элтуз» нашрига интервью берган ташаббус иштирокчиларидан бири шоир Маҳмуд Ражаб.

26 шахс, жумладан, Маҳмуд Ражаб, Илҳом Алиев ва Аминбой Қодиров ташаббуси билан ёзилган мурожаатга фейсбук тармоғида имзо тўплаш давом этмоқда.

«Ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниб, чет элларда қувғинда юрган ватандошларимизни, хусусан, мухолифат лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ номини оқлаб, Ватанга қайтариш вақти аллақачон етди, деб ўйлаймиз», дейилади мурожаатда.

Дастлаб президент Шавкат Мирзиёевдан мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраш ташаббусини 30 декабрь куни тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов кўтариб чиққан эди.

Бундай чақириқ сабабини у “ҳар қандай давлатда мухолифат бўлиши кераклиги” билан изоҳлаган эди.

Кузатишларига асосланиб, ҳуқуқ фаоли ўз баёнотида Муҳаммад Солиҳ мамлакатга қайтиши кераклигини билдирган эди.

Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтариш ташаббуси иштирокчилари 90-йиллар охирида сўндирилган сиёсий фаолиятнинг тикланиши учун бу дастлабки қадам бўлишини билдиришмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 september 2025
DNA Motors МЧЖ ва унинг раҳбарияти ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хил хабарлар пайдо бўлди. Биз бунга ўз муносабатимизни бермоқчимиз. ...
13 december 2019
Таниқли мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ президентни популизмда айблади. Популизм нима ўзи? Популизм лотинча populus, яъни халқ деган маънони беради.  Халқнинг олдига чиқиб, ...
6 october 2021
Ўзбекистон Россиядан 1 миллион гектар ерни ижарага олишга ҳаракат қилмоқда, бу 2,5 миллион тонна ғалла олиш имконини яратади, дея ...
7 january 2026
Мана янги йилдан бери ўткан 7 кун давомида кўчадаги хотинларди эмчагини мижиган ашинча рижол беш суткага қамалди. Бири киради¸ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...