Document UZ
6 april 2018

Очиқ тендерлар бекор қилиниб, қурилиш объектлари ҳокимликлар қўлига ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг молия тизими ва тендер «ўйинлар»ини танқид қилгани ортидан Ўзбекистонда очиқ тендер савдолари бекор қилинди ва давлат объектлари қурилишига пудратчиларни танлаш вилоят ҳокимликлари ваколатига ўтди.

Бу ҳақда «Элтуз»га янги тартибдан хабардор қурилиш пудратчиси хабар берди ва журналистик суриштирув натижасида олинган расмий ҳужжатлар бўйича ҳам мавжуд фактлар тасдиқланди.

«Элтуз» ўрганган маълумотларга кўра, шу йилнинг 14 мартида Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг №1927/10-04 сонли хатига асосан, смета қиймати 10 млрд. сўмгача бўлган уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича очиқ тендер савдолари бекор қилинган ва пудратчилар фақатгина ҳокимликлар томонидан тавсия этилган қурилиш ташкилотлари орасидан танлаб олинади.

Ушбу ҳолат бўйича қўмитанинг 11 банддан иборат низоми ҳам фойдаланиш учун қабул қилинган. Мазкур низом ҳамда ҳокимликлар ва идораларга жўнатилган хатлар нусхаси «Элтуз»да мавжуд.

Янги тартибдан хабардор ўзбекистонлик қурувчилардан бири ҳам «Элтуз» мухбирига берган суҳбатида бу ҳолатни тасдиқлади.

«Ҳокимликлар очиқ тендерларсиз, ўзлари қурувчиларни тавсия қилиб, ўзлари танлашмоқда, бу эса бозор шароитида тадбиркорлар учун ягона рақобат муҳитининг бузилишига, қолаверса, маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликнинг янада ривожланишига олиб келиши мумкин. Умумий айтганда, бу ҳолат олдин ҳам мавжуд бўлган коррупциянинг легаллашганидир», – деб фикр билдирди у.

Умид Эркин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 february 2019
Тошкент шаҳри прокуратураси шаҳар ҳокимлигининг Анҳор бўйидаги бузилаëтган 78-уйда яшовчиларни кўчиришда қатнашган мулозимга интизомий чора кўрди. Бу айни маҳалла ...
7 december 2025
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ва элатлар бизнинг бойлигимиз ...
1 march 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Шахсан ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда ...
8 april 2016
Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...