Document UZ
6 april 2018

Очиқ тендерлар бекор қилиниб, қурилиш объектлари ҳокимликлар қўлига ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг молия тизими ва тендер «ўйинлар»ини танқид қилгани ортидан Ўзбекистонда очиқ тендер савдолари бекор қилинди ва давлат объектлари қурилишига пудратчиларни танлаш вилоят ҳокимликлари ваколатига ўтди.

Бу ҳақда «Элтуз»га янги тартибдан хабардор қурилиш пудратчиси хабар берди ва журналистик суриштирув натижасида олинган расмий ҳужжатлар бўйича ҳам мавжуд фактлар тасдиқланди.

«Элтуз» ўрганган маълумотларга кўра, шу йилнинг 14 мартида Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг №1927/10-04 сонли хатига асосан, смета қиймати 10 млрд. сўмгача бўлган уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича очиқ тендер савдолари бекор қилинган ва пудратчилар фақатгина ҳокимликлар томонидан тавсия этилган қурилиш ташкилотлари орасидан танлаб олинади.

Ушбу ҳолат бўйича қўмитанинг 11 банддан иборат низоми ҳам фойдаланиш учун қабул қилинган. Мазкур низом ҳамда ҳокимликлар ва идораларга жўнатилган хатлар нусхаси «Элтуз»да мавжуд.

Янги тартибдан хабардор ўзбекистонлик қурувчилардан бири ҳам «Элтуз» мухбирига берган суҳбатида бу ҳолатни тасдиқлади.

«Ҳокимликлар очиқ тендерларсиз, ўзлари қурувчиларни тавсия қилиб, ўзлари танлашмоқда, бу эса бозор шароитида тадбиркорлар учун ягона рақобат муҳитининг бузилишига, қолаверса, маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликнинг янада ривожланишига олиб келиши мумкин. Умумий айтганда, бу ҳолат олдин ҳам мавжуд бўлган коррупциянинг легаллашганидир», – деб фикр билдирди у.

Умид Эркин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 december 2025
Доналд Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида учинчи дунё мамлакатларидан келаётган мигрантлар учун АҚШ эшикларини ёпишини маълум қилди. Мигрантлар «америкаликлар ...
6 december 2019
Бугун атрофга қараб ваъз учун белгилаганим барча мавзуларнинг боши с билан келар экан. Совуқ. Сайлов. Сафсата.  Ҳам яна бир ...
28 february 2017
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол Тошкент Халқаро аэропортига Каримов номини бериш ҳақидаги президент қарорига эътироз билдириб Мирзиёевга мактуб ёзди. ...
29 march 2021
Бир қанча нуфузли хорижий ташкилотлар Ўзбекистонда яқинда таъсис этилган илк мустақил касаба уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби билан қўшма ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...