Document UZ
28 september 2025

Мажбурий меҳнатни соғинганлар учун кичик статистика

Ўзбекистонда пахта теримига мажбурий жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар авж олмоқда.

«Сен термасанг, мен термасам – ким пахта теради, Элтуз?» Изоҳларда шундай саволни пахтакорлар кўндаланг қўйди. Жавоб эса шундай, яхши иш ҳақи тўланса терим ишлари қишлоқдаги деҳқондан ортмайди.

Одамларни далага қувиб арзимаган чақага пахта тердириш даври ўтди. Ўша даврни соғинган пахтакорларнинг бирортаси далага чиқиб ўзи пахта термайди. Қуйида эса мажбурий терим борасидаги статистика:

Шу йилнинг ўзида мажбурий меҳнат бўйича 11 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида ходимлар фаолияти мониторинги давомида 3 та ҳолатда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди, дейилади  Сенат матбуот хизматида. 

Маълумотларга кўра, мониторинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнатни таъминлаш масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ўтказилган. Текширув натижаларига кўра, мутахассислар 300 дан ортиқ ҳолатда теримчилар ва иш берувчилар ўртасида расмий меҳнат муносабатлари ўрнатилганини қайд этилди.

Бироқ яна 11 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилгани, 3 та ҳолатда эса мажбурий меҳнат ҳолатлари ҳам аниқланган. Натижада ҳуқуқтартибот идоралари масъул шахсларга нисбатан 49- (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) ва 51-моддалар (Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий чоралар кўрди. Вазирлик бундай ҳолатларни қоралаб, нафақат пахта йиғим-теримида, балки, барча соҳаларда мажбурий меҳнатга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини эслатди.

Аввалроқ Сариосиё тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова маҳалла фаолларидан 5 нафардан одамни далага олиб чиқишни талаб қилгани, рад этганларни эса “инсофсизлар” деб ҳақорат қилгани ҳақида хабар берилганди. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бу ишни ўз назоратига олди. 

Элтузга Қашқадарё МТК ходимлари ҳам пахтага мажбурий чиқарилгани ҳақида хабарлар келиб тушган эди. Видео тасвирда вилоятнинг таниқли журналистлари пахта даласида тарвуз еб ўтиргани акс этган. 

Статистика маълумотларига кўра,  2024 йилда  пахта майдони 1 миллион гектар экан эди. Мажбурий меҳнат ҳолатлари ҳарбий хизматчилар, банк ходимлари, тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида кўп кузатилган. Пахта далалалрига техника жалб этиш ҳам самарасиз бўлган. 100 гектарлаб ерларда пахталар увол бўлган. Йиғиштириб олишга ишчи кучи етмаган. Бундан эса хулоса чақарилмади,  2025 йилда  1,1 миллион гектар ерга пахта экилди. Мажбурий меҳатга жалб этиш ҳолатлари янада авж олмоқда.

Маълумот учун, 1 киши 1 кунда ўртача қўлда тахминан 80–120 кг пахта терса, пахта терими тугагунига қадар у теримда 30-45 кун дқтнашиши керак.  Терим мавсуми тахминан ушбу даврда  40 кунда 3-4 минг долларгача  пул ишлаши мумкин.  1,1 миллион гектар × 25 центнер = 27,500,000 центнер = 2,750,000 тонна пахта ҳосил беради.  Умумий пахта ҳосилини териш учун минимум 2 ,750,000 тонна / 4 тонна (1 ишчи) = минимум 687,500 ишчи кучи керак.

Бироқ пахта далалалрига ишчи кучини жалб қилиш анча долзарблгича қолмоқда. Фермер билан аҳоли пул олдисида муаммо бўлаётгани, давлат белгилаган нархда теримга пул тўламаётгани ҳам каҳолини пахта даласига чиқишдан қайтармоқда. Далаларда ҳосил мўл, теримга одам йўқ. Бу эса мажбурий меҳнатнинг авж олишига сабаб бўлмоқда.

Тағин ўқинг
18 october 2015
Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар! Мен бу воқеани сизларга айтмасам бир умр бўйнимда қарз бўлиб қолади. Шу сабабли узоқ ўйлаб ...
16 september 2022
Хитойнинг демократик ўзгаришлар ва Шарқий Туркистон Озодлик ҳаракатига қарши кураш воситаси сифатида тузилган бу шубҳали ташкилот кейинроқ Россиянинг империячилик ...
1 march 2018
Республика ҳарбий прокуратураси раҳбари ўринбосари, адлия подполковниги Абдулҳакимов илтимосномасига кўра, маҳкумларни қийнаб ўлдиришда айбланиб 26 февраль куни ҳибсга олинган ...
4 april 2018
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 30 март куни санъаткорлар иштирокида «Тўй-ҳашамларни тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда мажлисда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...