Document UZ
22 november 2025

Ҳазораспда номаълум ширкат асфальт йўлни бузмоқда

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани марказида канализация ўтказиш баҳонасида марказий кўчалар вайрон этилмоқда, деб хабар берди Элтуз манбаси.

Ҳазораспликлар сўзларига кўра, Наманган вилоятидан келган номаълум пудратчилар ҳеч қандай техникаси, малакаси ёки ҳужжати бўлмаган ҳолда Ҳазорасп шахарчасининг яқинда асфальтланган асосий йўлларини ковлаб, ичимлик суви қувурларини ёриб, алоқа кабелларига зарар етказмоқда.

Маълумотларга кўра, Ҳазорасп, Ғафур Ғулом ва Эрик Гаязов кўчаларининг ўртасидан 30 сантиметрлик канализация қувури ётқизиш учун 1,5–2 метр кенгликдаги ўралар қазилган. Жараён қурилиш стандартларига ҳам, лойиҳа талабларига ҳам жавоб бермайди.

Аҳоли таъкидлашича, йўлнинг ҳар икки тарафида 4–5 метр бўш ерлар бўлишига қарамай, қувурлар айнан автомобил катнови қисмида қазилмоқда. Бу ҳаракат хавфсизлиги, одамлар ҳаёти ва экологияга хатар солаётгани айтилмоқда.

Ҳазораспликлар ишлар тартибсиз, назоратсиз ва “хоҳлаганча” олиб борилаётганини, натижада янгиланган йўллар қайта бузилиб, шаҳарча “ағдар-тўнтар” бўлаётганини билдирмоқда.

Аҳоли Президент Администрациясини вазиятга дарҳол аралашишни сўраб, лойиҳа тўхтатилиши ва халқ билан маслаҳатлашган ҳолда янги, стандартларга мос лойиҳа ишлаб чиқилишини талаб қилмоқда.

Тағин ўқинг
16 april 2019
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар суди 15 апрель куни ҳуқуқ фаоли, 68 яшар Аъзам Турғуновнинг ички ишлар ходими ...
12 september 2025
Аxмад Бейжон Эржилосун “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кенг майдонга қараган, худди бу майдонни қучоқлаётгандай, ярим доира шаклида бино этилганди. меҳмонхонага олдинроқ ...
9 october 2023
Мюнхен атрофидаги уйларда ва Бавариянинг Роттах-Эгерн коммунасидаги виллада ўтказилган тинтувлар пайтида нархи 140 минг евролик Mercedes Maybach S500, 180 ...
26 may 2017
Республика телеканалларининг «Ахборот», «Таҳлилнома», «Пойтахт», «Давр» информацион дастурлари ёпилади. Шу йилнинг апрелида «Элтуз» танқиди ортидан, «Ахборот» дастури диктори Навбаҳор Каримова ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...