Document UZ
1 december 2025

Бектемирда конституцион тузум тугаб, амирлик пайдо бўлдими?

Бектемир туман ҳокими Нурилла Абдурахманов «Хутон» масжидини кенгайтириш мақсадида таҳоратхона қуриш учун давлат балансидаги уйни беғараз бериш ҳақида қарор қабул қилди. 

Бу ҳужжат амалдаги қонунчиликка мос келмайди. Чунки ҳоким давлат мулкини текин беришга ваколатли эмас. Бундай ҳуқуқ фақат Президентга берилган. Демак, туман ҳокими ўзини Президент билан тенг кўради ёки ўзини амир деб билади. 

Асосийси, масжид давлат органи ҳисобланмайди, ва давлат мулкини уларга бепул ажратишнинг юридик асоси йўқ. 

Қарорнинг ягона асоси сифатида «маҳалла йиғини мурожаати» кўрсатилган, бироқ бундай мурожаат ҳокимга давлат мулкини бериш ҳуқуқини бермайди. 

Яна бир жиддий томони –  бу қарор Конституциянинг 61-моддасидаги тамойилга ҳам зид: «Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган». Шунингдек, давлат диний ташкилотларни молиявий ёки мулкий ресурслар билан таъминламайди. 

Давлат мулкини масжид эҳтиёжига текин бериш — секулярлик тамойилини бузиш билан бир хил.

Тағин ўқинг
1 october 2016
Ўзбекистоннинг бир қанча вилоят ва туманларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда бу йил 18 ёшга етмаган болалар пахтага чиқарилганини eltuz.com ўз манбалари ...
6 february 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ўзининг телеграм канали орқали ...
10 september 2015
Ўзбекистон хукуматининг ОАВлари, наширётлари, воқеаларни ёритишда совет пропагандасидан қилча фарқ йўқ. Совет даврида ҳам кўзга кўринган адиб, шоир, санъаткорларни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...