Document UZ
11 december 2025

Ўзбекистон нақд пулни чеклаш бўйича дунёда энг олдинда

Эндиликда квартира, машина, спиртли ичимликлар ва 25 млн сўмдан қиммат сувни Ўзбекистонда фақат карта ёки рақамли банк тизими орқали сотиб олиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати норасмий иқтисодиётга қарши курашиш ва нақд пулсиз тўловлар улушини ошириш мақсадида дунёда мисли кўрилмаган чекловларни жорий қилди. 

Халқаро ва маҳаллий ОАВлар, жумладан Bloombеrg нашрининг ёзишича, Ўзбекистон нақд пулга сотув тақиқланган товарлар рўйхати бўйича биринчи мамлакатга айланди.

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги товар ва хизматлар учун нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга қатъий тақиқ ўрнатилади:

• Кўчмас мулк: Квартира, уй, бино ва иншоотларни сотиб олиш.

 • Автомобиллар: Барча турдаги (10 йилдан ошмаган) автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

 • Қиммат харидлар: Нархи 25 миллион сўмдан (тақрибан $2000) юқори бўлган барча товар ва хизматлар (айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

 • Алкоголь ва тамаки: Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (нархидан қатъи назар).

 • Ёнилғи ва коммунал: АЁҚШда ёқилғи, электр энергияси, табиий газ ва ҳатто ичимлик суви учун тўловлар.

 • Давлат хизматлари: Барча давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

Расмийлар ушбу чоралар орқали коррупция ва нақд пул билан маош бериш каби норасмий иқтисодий фаолиятни кескин камайтиришни мақсад қилган. 

Фуқаролар энди юқорида келтирилган харидлар учун фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланиши шарт бўлади.

Тағин ўқинг
30 june 2016
Шу кунларда ижтимоий тармоқда чинозлик Аҳмадбой лавҳалари овоза бўлмоқда, бу ҳодиса бундан уч тўрт йил бурун президентнинг коррупционер қизи ...
10 november 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
15 february 2021
Воқеа бизнинг кунларда бўлиб ўтади. Фарҳод 18 ëшда. У севгига муштоқ. Маънавиятсиз синфдошлари телефонда ҳард порно кўриб ўтиришганида Фарҳод ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...