Document UZ
1 january 2026

Бухоро Давлат Техника Университетидаги шубҳали шартномалар

Элтуз таҳририятига Бухоро давлат техника университетида давлат харидлари жараёнларида кузатилаётган шубҳали ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда таъкидланишича, университетда бундай шартномалар аллақачон оддий ҳолга айланиб улгурган.

Маълум қилинишича, университетнинг иқтисодий аҳволи оғир бўлишига қарамай, пиар ишлари тўхтамайди. Доимий равишда турли меҳмонлар қабул қилиниб, уларда университет ҳақида ижобий тасаввур шакллантириш мақсадида миллиардлаб сўм бюджет маблағлари сарфланаётгани айтилмоқда.

Мурожаат муаллифининг қайд этишича, сўнгги икки йил ичида университет томонидан юз миллиард сўмдан зиёд бюджет маблағлари самарасиз йўналишларга сарфланган. Буни амалга оширилган давлат харидлари рўйхатлари орқали ҳам кўриш мумкин. Энг ачинарлиси, бу ҳолатдан вилоят ва республика даражасидаги мутасаддилар хабардор экани айтилмоқда.

Шунингдек, университет раҳбарияти мавжуд муаммоларни яшириш ва “чиройли кўрсатиш”ни одатга айлантиргани, бу борада республикада иқтисодий соҳани назорат қилувчи ва Сенатда таъсирга эга шахсларга таяниб иш тутаётгани ҳақида даъволар билдирилган.

Университет жамоаси эса Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада айтилган қатъий талаб ва принциплар амалда ижро этилишини, айниқса, бу жараён айнан Бухоро давлат техника университетидан бошланишини кутмоқда.

Элтуз таҳририяти мазкур ҳолатлар юзасидан университет раҳбарияти ва мутасадди идоралардан расмий муносабат ва изоҳ кутишини маълум қилади.

Тағин ўқинг
26 january 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов Дубайда қиймати 12 миллион доллар бўлган турар жой иншооти қурдиргани ҳақидаги маълумотни ...
30 january 2024
Кўплаб мутахассислар, бизнесменлар ва экспертлар фикрини ўрганиб чиққан Халқаро Трансперенси Интернешнл ташкилоти 30 январ куни дунёнинг 180 мамлакатини қамраган ...
14 november 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг «Гурунг» лойиҳаси ...
26 february 2019
26 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, миллий урф-одатлар, одоб-ахлоқ, маънавий қадриятларга ёт ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...