Document UZ
1 january 2026

Бухоро Давлат Техника Университетидаги шубҳали шартномалар

Элтуз таҳририятига Бухоро давлат техника университетида давлат харидлари жараёнларида кузатилаётган шубҳали ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда таъкидланишича, университетда бундай шартномалар аллақачон оддий ҳолга айланиб улгурган.

Маълум қилинишича, университетнинг иқтисодий аҳволи оғир бўлишига қарамай, пиар ишлари тўхтамайди. Доимий равишда турли меҳмонлар қабул қилиниб, уларда университет ҳақида ижобий тасаввур шакллантириш мақсадида миллиардлаб сўм бюджет маблағлари сарфланаётгани айтилмоқда.

Мурожаат муаллифининг қайд этишича, сўнгги икки йил ичида университет томонидан юз миллиард сўмдан зиёд бюджет маблағлари самарасиз йўналишларга сарфланган. Буни амалга оширилган давлат харидлари рўйхатлари орқали ҳам кўриш мумкин. Энг ачинарлиси, бу ҳолатдан вилоят ва республика даражасидаги мутасаддилар хабардор экани айтилмоқда.

Шунингдек, университет раҳбарияти мавжуд муаммоларни яшириш ва “чиройли кўрсатиш”ни одатга айлантиргани, бу борада республикада иқтисодий соҳани назорат қилувчи ва Сенатда таъсирга эга шахсларга таяниб иш тутаётгани ҳақида даъволар билдирилган.

Университет жамоаси эса Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада айтилган қатъий талаб ва принциплар амалда ижро этилишини, айниқса, бу жараён айнан Бухоро давлат техника университетидан бошланишини кутмоқда.

Элтуз таҳририяти мазкур ҳолатлар юзасидан университет раҳбарияти ва мутасадди идоралардан расмий муносабат ва изоҳ кутишини маълум қилади.

Тағин ўқинг
8 april 2019
6 апрель куни Лондонда Ўзбекистон янги тарихининг турли даврларида сиёсатга турлича муносабатда бўлган зиддиятли олима Ширин Акинер 76 ёшида ...
3 february 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
13 january 2026
1993 йил 13 январда Парижда имзоланган Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция (CWC — Chemical Weapons Convention) инсоният тарихида қуролсизланиш ...
7 april 2023
Қодирий таъбири билан айтсак, мамлакатнинг юз йил олдинги «кирли» тарихида ҳам¸ Совет даврида ҳам мулозимлар, қудрат ва сарват эгалари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...