Document UZ
12 january 2026

Ҳудудгаз қўқонликларни алдамоқда

Қўқон шаҳридаги Истиқбол маҳалласида газ ўчди. 10 кундан бери ўчоқда қайнаётган гранит қозон қорайиб кетди. Маҳалла аҳлининг таъкидлашича, хонадонларга янги йил байрамида бир кунгуна газ берилган. Шундан буён газ ўчган. Байрамгача ҳам газ таъминотида мунтазам узилишлар бўлгани маълум.

Ҳудудгазнинг Қўқон шаҳар бўлими эса газ профилактика учун бир кунгагина ўчирилди деб хабар тарқатмоқда. Юқоридаги хабарга кўра, маҳалла газ таъминотидан 10 январ куни соат 9 дан 17 гача узиб қўйилди. Аслида эса йил бошидан буён уйларда газ йўқ.

“Бу нима майнавозчилик? Газ байрам ўтгач ўчди, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз газни узиб қўйишди. Энди устимиздан кулгандек, ёлғон эълон тарқатишяпти…”

Ҳудудгаз, аҳолини газ таъминотидан узиб, ёлғон ахборот улашаётганингиз сабаби нима? Бу ёлғонга қайси каттакон ишониши керак?

Тағин ўқинг
3 october 2018
Япониянинг NHK, TBS ва JNN ахборот манбалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси, Андижон вилоятида туғилган ва Япониядаги касб-ҳунар коллежида чет ...
29 september 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Профессор Йилдирим Дурсун дўсти Ахмад Бейжон билан билан университетнинг бошланғич курсларида танишган эди. 1963 йилнинг куз ...
14 november 2025
Гулнор хаёлга ўхшаган бу ғаройиб ерга қандай келиб қолганини тушунолмай гаранг эди. Бўри увлаши, яшил кўзлар ва кулранг ёлларни ...
29 august 2016
Ўзбекистонни 27 йил давомида шафқатсизлик ва қонунга хилоф равишда бошқарган авторитар президент Ислом Каримов 78 ёшида ўлди. Бу ҳақда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...