Document UZ
14 january 2026

Трамп устидан «102»га арз қилган ўзбек жаримага тортилди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи фуқаро маст ҳолатда ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Жорий йилнинг январь ойи бошида 1988 йилда туғилган фуқаро А.К. маст ҳолатда «102» рақамига қўнғироқ қилган. У диспетчердан Дональд Трампга нисбатан чора кўришни ва ариза қабул қилишни талаб қилган. Эркакнинг иддаосига кўра, Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони ўғирлаб кетган.

Суҳбат давомида оператор ундан яшаш манзилини сўраганида, фуқаро «Оқ уйда яшайман» деб жавоб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган маъмурий иш Бектемир тумани судида кўриб чиқилди. Судда ҳуқуқбузар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва ўша вақтда жуда маст бўлгани сабабли нима деганини эслай олмаслигини билдирди.

Суд қарорига кўра фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддаси (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш) билан айбдор деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 1 230 000 сўм (тахминан 100 доллар) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Тағин ўқинг
8 january 2017
“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди ...
12 july 2016
Пенсионерларнинг пенсия пули уларнинг розилиги олинмасдан 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб қўйилганлиги кексаларга қийинчилик туғдирмоқда. Улар зарур эҳтиёжларини қондириш ...
27 february 2025
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (СНБ) ни 23 йил давомида бошқарган Рустам Иноятов ва унинг оила аъзолари Вануату фуқаролигини қўлга ...
13 march 2017
Мархум президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш қарорини изоҳлашни сўраб, Элтуз нашри жамиятшунос олим Баходир Мусаевга мурожаат этди. Бундан илгари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...