Document UZ
14 january 2026

Трамп устидан «102»га арз қилган ўзбек жаримага тортилди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи фуқаро маст ҳолатда ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Жорий йилнинг январь ойи бошида 1988 йилда туғилган фуқаро А.К. маст ҳолатда «102» рақамига қўнғироқ қилган. У диспетчердан Дональд Трампга нисбатан чора кўришни ва ариза қабул қилишни талаб қилган. Эркакнинг иддаосига кўра, Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони ўғирлаб кетган.

Суҳбат давомида оператор ундан яшаш манзилини сўраганида, фуқаро «Оқ уйда яшайман» деб жавоб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган маъмурий иш Бектемир тумани судида кўриб чиқилди. Судда ҳуқуқбузар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва ўша вақтда жуда маст бўлгани сабабли нима деганини эслай олмаслигини билдирди.

Суд қарорига кўра фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддаси (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш) билан айбдор деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 1 230 000 сўм (тахминан 100 доллар) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Тағин ўқинг
18 october 2016
Ўзбекистон нашрларини кузатиб, интернет тўғрисида турли ваҳималар, унинг зарарини кўпиртириб кўрсатиш барча нодемократик тузумлардаги матбуотга хос хусусият, деган тўхтамга ...
22 may 2025
Front Line Defenders ташкилоти 2025 йил учун “Хавф остидаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари”га бериладиган нуфузли мукофот соҳибларини эълон қилди. Бу ...
22 march 2017
Йил бошида Истанбулнинг Reina тунги клубидаги қирғин ва ўтган йилнинг ëзида ўзбек ватандошидан 1 миллион 900 минг доллар пулнинг ...
17 october 2016
Мебел жиҳозлари дўконига, эксклюзив шаклда Марказий Осиё давлат рахбарларига мўлжалланган «Президентлик курси»си келтирилди. Курси енгил бир ҳаракат билан, тез ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...