Кўзқараш
29 april 2015

Наргиз Зокирова: «Мен Сиздан эмасман!»

Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан қочиб чиққанман!
Бугун ҳам у ерда яшаётган ўз яқинларим зарарига бўлса ҳам! Мен уларни кўрмайман, уларни телбалардек соғинаман, аммо сиздай жирканч, разил жаҳолатпараст ва риёкорлар туфайли, мен ватанни тарк этишга мажбур бўлгандим! Нафақат мен, балки бутун машҳур сулолам қадрига етмаган, аксинча ҳар томонлама камситган ва ўзининг аянчли даражасига туширган ватанни! Бу сулолани сиз том маънода ерга кўмиш ўрнига, қадрига етишингиз керак эди! Мен бобом, бувим, тоғаларим, онам, отам Ўзбекистон маданиятини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшганидан фахрланаман! Мен ўз насабим билан фахрланаман!!! Ва билишингизни истардимки, қанчалар тубан ва дағал янгарамасин, сиз каби каби менинг шарафимга жирканч ва қабиҳ изоҳлар ёзиш учун тили лаънатга борган ҳаромзодалардан ниҳоятда уяламан, мен Ўзбекистонни нафақат истамайман, балки таг-туги билан ўз ҳаётимдан суғуриб ташлайман! Мен асли СИЗНИНГ, ҳа айнан СИЗНИНГ республикангиздан эканимни унутинг! Мен СИЗДАН эмасман! На диним, на кўринишим, на руҳим ва на қалбим билан ҳеч қачон сиздан эмасдим! Мен эркин одамман! Менинг ватаним – АҚШ, Россия, Доғистон, Ҳиндистон, Хитой… Нима бўлса бўлсин, фақат СИЗ эмас! Мени ва оиламни тинч қўйинглар, ўтинаман!!! Ва худо ҳаққи менинг саҳифамдан, ўзингиз айтмоқчи «шайтондан» узоқроқ кетинг! Бу ерда сизга жой йўқ «диндорлар»!

rasm51

Наргиз Зокирова
(хонанданинг твиттердаги чиқишидан)

Тағин ўқинг
9 september 2023
8 сентябр кечки соат 17 лар  атрофида Поп тумани Оқтепа ўрмон бўлими 28 контурига борган Aspekt 24 жамоаси ўзидан ...
11 october 2025
«Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам…» Бу гапларни кўпчилик учун эмас Ютубдан мени излаб топган энг садоқатли обуначиларим, ...
3 february 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ишлар вазири ахборот хизмати ...
24 october 2023
Видеода кўрганингиз Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси (МТРК) тизимида 25 йил фаолият юритиб шу даргоҳдан пенсияга чиққан собиқ раис ўринбосари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...