Кўзқараш
3 january 2017

Террорчининг қирғизистонлик Машрапов Яҳё экани гумон қилинмоқда

Туркиядаги тунги клубга ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган ҳужумчи қирғизистонлик Машрапов Яҳё экани гумон қилинмоқда.

Турк матбуотига кўра, Машрапов хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган.

Матбуот иддаосига кўра, Машраповлар оиласи Истанбулдан, Анқарага ундан кейин эса Кўня шаҳрига келган.

Сешанба куни Машраповнинг хотини Туркия истихборати тарафидан сўроқ қилинган.

Машраповнинг хотини эрининг дунëқарашидан беҳабарлигини айтган.

Қотилликда гумон қилинаётган, Машрапов Яҳё га тегишли паспорт скриншоти.

Ижтимоий тармоқда тарқалаëтган суратга кўра, Машрапов Яҳё 1988 йил туғилган.

Қирғизистон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакилининг Элтуз мухбирига айтишича, муҳтамал террорчига оид маълумотлар қидирилмоқда.

«Регистрация идорасига сўров юборилган, Машрапов Яхë исмли шахсга паспорт берилганми ëки йўқми деган савол ўрганилмоқда» дея билдиради Элтузнинг Қирғизистондаги манбаси.

Баъзи ҳабарларда эса қотилнинг Қирғизистонлик ўзбек экани тахмин қилинмоқда.

Душанба куни ИШИД экстремистик гуруҳи янги йил кечаси Истанбулда 39 киши ўлдирилган тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани маълум қилинган эди.

“Қорбобо” нинг янги йилга қарши жиҳоди

1 январга ўтар кечаси Қорбобо кийимини кийган ҳужумчи Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум уюштирди.

Ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган.

Ҳужумчи яширинишга муваффақ бўлган, полиция қидирув амалиётларини олиб бормоқда.

Турк полицияси Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеъсидаги ўзбек муҳожирлари яшайдиган маҳаллада рейд ўтказгани ҳақида Eltuz.comда маълумот бор. Бу маълумотга кўра душанба кечқуринги ҳолатда, 12 киши қўлга олинган.

Элтуз манбасига кўра Зайтунбурни Нурипошшо маҳалласидаги омборни полиция босган.

Террорчининг дўсти бўлган бир ëшроқ йигитнинг деразадан сакраб қочгани ҳақида гаплар бор.

Элтуз мухбири воқеа жойидан хабарлар йўлламоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 may 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 51-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Ўлимни ўйлаш пайти келмадими?» савол ...
2 september 2016
Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ...
9 april 2025
Белгия Украина учун кенг кўламли ёрдам пакетини эълон қилди. Белгия Бош вазири Барт Де Вевер Украинага 1 миллиард евролик ...
4 december 2025
(ҳажвия) Бойлар “Камбағаллик қурсин, қачонгача томи йўқ мошину, дунёни бошқарадиган телефон ишлатаман” деб нолиётган замонда, пештахтага “ҳайдовчи, оқ йўл” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...