Анонс
10 september 2025

Олий таълим замминистрлари кетди, кимлар келади?

2025 йил 9 сентябр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидаги барча вазир ўринбосарларининг ишдан бўшатилди.

Шу куни видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев вазирнинг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, шунингдек яна иккита муовин Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхоновларнинг ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳусусан Шохруҳ Далиев ишдан ҳайдалгунига қадар Вазирлар маҳкамасида фан ва таълим масалалари бўйича департамент рахбари лавозимида ишлаган, Отабек Маҳкамов эса Президент администрациясининг фан ва таълим департаменти рахбари бўлган.

Бу воқеанинг ортидаги сабабларни, Ўзбекистон олий таълим тизимидаги муаммоларни ва келгусидаги истиқболларни қисқача таҳлил қилишга ҳаракат қилсак.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистондаги олий таълим тизимининг очиқ танқид қилиниши ва юқори лавозимли амалдорларнинг ишдан бўшатилиши фақатгина кадрлар алмашинуви эмас, балки бутун бир тизимнинг инқирози ҳақидаги очиқ сигналдир. Президент айнан шу тизимдаги амалдорларнинг “ислоҳотлар моҳиятини тушунмаслиги”ни танқид қилди. Демак, мамлакат президенти фикрларига кўра муаммо режаларнинг йўқлигида эмас, балки уларнинг амалга оширилмаётганлигидадир.

Тағин президентнинг эътирофига кўра Мактабгача ва мактаб таълимида аҳвол бошқача. Ўтган йилларда “қизил” мактаблар – яъни ўртахол мактаблар сони 642 тадан 470 тага қисқарди. Яна 75 та мактабда аҳвол яхшиланди. Президент фикрига кўра бу ижобий натижалар очиқ ва кўзга кўриниб турибди. Халқаро молявий институтлардан олинган 200 миллион доллар маблағ мактаблар қуриш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун сарфланмоқда.

Нега шу ўзгаришлар олий таълимда кўринмаяпти? Нега унинг натижалари аниқ эмас?

Бу муаммоларнинг учта сабабини ажратамиз. 

Биринчи сабаб албатта – коррупция. Ўқишга кириш, имтиҳонлар, грантлар – буларнинг барчасида пора бериш билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд. Иккинчи сабаб эса – бюрократия. Ҳужжатлаштириш, расмиятчилик куп, иш кам. Учинчи сабаб – таълим дастурлари ишончсиз. Олий таълим даргоҳларидан кўп ҳолларда саводсиз кадрлар етишмоқда. Университет битирувчилари иш берувчиларнинг талабларга мутлақо жавоб бера олишмайди.

Келажакда нима бўлиши мумкин? Янги бошлиқлар тайинланса, уларга кўп ишонч ва кўп масъулият берилса, Университетларга кенгрок ҳуқуқ берилса ҳамма муаммолар ечилади деган наив қараш бор. 

Эҳтимол шундайдир. Айни пайтда президентнинг фикрларидан  келажакда муаммоларни тугатиш учун кескин чоралар кўрилиши, коррупцияга қарши кураш янада кучайтирилиши кутилмоқда.

Хулоса ўрнида шуларни айтишимиз мумкин. Ўзбекистон Олий таълим тизимидаги муаммолар чуқур ва яна кўп йиллар давом этади. Чунки министрликдаги амалдорларни алмаштирган билан, хали улар очган университетларда етарли ва саводли министрлар етишиб чиқиши учун анча қовун пишиғи бор. Аммо бугунги қарорлар шуни кўрсатадики, ҳукумат бу соҳада жиддий ўзгаришлар бўлишини истамоқда. Чунки таълим келажакнинг пойдеворидир. Элтуз Олий таълим тизимидаги ўзгаришларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
26 august 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
9 march 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
10 june 2016
Мустақилликнинг 25 йиллик тўйи олдидан бошланган ура-ура мақолалар орасидан «Халқ сўзи»да чоп этилган «Тараққиётимизнинг асосий мезони» тўғрисидаги лавҳа ҳам ...
29 september 2016
Пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқараётган имомлар ҳақидаги мавзуни рассом Адолатхон давом эттиради. Унинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...