Асосий мавзулар
13 december 2018

Пулларни қайтариши учун ҳукумат Гулнорани «рози қилиши» керакми?

Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.  

Жамиятдан ҳамон ёпиқ сақланаётган Ислом Каримовнинг тўнғичи атрофида урчиган гапларга изоҳ сўраб, «Элтуз» нашри Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомовга мурожаат этди:

Алишер Илҳомов
лондонлик ўзбек таҳлилчиси

«Гулнора Каримова ўғлининг анча мавҳум баёнотидан сўнг қатор нашрлар у ижтимоий ҳаётга қайтиш ва ҳозирги президент олиб бораётган йўналишни қўллаб-қувватлашга қарор бергани ҳақида ёзди. Агар бу унинг тез орада озод этилишига ишора бўлса, у ҳолда ёпишмаган бир ишорадир.

Мен буни шундай талқин қилмаган бўлардим.  Унинг Швейцариядаги 800 минг доллар миқдоридаги активларига оид ишдаги қоқиладиган тош Гулноранинг Авакян ва Мадумаров вердикти билан келишмаётганлигидадир. Бу юзадан Швейцария прокуратураси томонидан айбни тан олиш ва активларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтаришга келишилган (чунки бу активлар уларнинг номларига расмийлаштирилган). 

Бироқ Гулнора Каримова ўз айбини тан олмагунча  Швейцария ҳукумати бу активларнинг мусодара қилинишига ва пулларнинг Ўзбекистонга қайтарилишига эриша олмайди, чунки унинг айнан ўзи бу активларнинг бенифицар мулкдоридир. Унинг Швейцариядаги адвокати тутқунликда ва кескин муносабат остида Каримовадан бундай розиликни ундириш адлия нормаларининг бузилишини англатишини айтган. У, шунингдек, бироз вақт аввал аҳволини юмшатиш эвазига у ҳамкорликка рози бўлиши эҳтимолига ишора қилган эди. 

Афтидан, унинг талаблари билан муросага бориш йўлида ўзбек ҳукумати уни турмадан тағин уй қамоғига қайтаришган. Кичик Ислом Каримов эса у ўзининг барча активларини мамлакат равнақига сарфлашга тайёрлигини билдирмоқда. Бу ҳақда у қаердан эшитгани эса тушунарсиз. Ахир анчадан бери уларнинг алоқалари узилган, синглиси Имон эса яқинда Ўзбекистондан қайтган эди», – дейди Алишер Илҳомов.  

Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистон ҳукуматига қайтармаслик чақириқлари

2018 йилнинг майида бир гуруҳ фаоллар Гулнора Каримованинг Ғарб банкларидаги коррупцион активларининг мамлакат ҳукуматига қайтарилишига қарши чиқишганди.

Швейцария Ташқи ишлар федерал департаментига йўлланган хатида фаоллар Гулнора Каримова активларини ўзбек халқи манфаатлари йўлида сарфлаш назорати кўзланган режани таклиф қилишган эди. Фаолларнинг иддаосига кўра, коррупцион пулларни айни коррупцион ҳукуматга қайтариш нотўғридир.

Бу ерда гап 2012 йилги терговлардан сўнг Швейцария прокуратураси музлатган, Гулнора Каримов бенефициари бўлган Takilant LTD, Swisdorn LTD ва бошқа оффшор компаниялар банк ҳисоб рақамларидаги 800 миллион франк қийматидаги активлар ҳақида кетяпти. 

Пуллар коррупцион схема асосида пул ювилгани очиқланганидан сўнг музлатилган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукуматининг Гулнора Каримовага қарши босимлари бошланди ва бу унинг  қамоққа олинишига олиб келди. 
Фаолларга кўра, ўзбек ҳукумати Гулноранинг Швейцариядаги активларини имкон қадар тезроқ Ўзбекистон ҳукуматига қайтаришни режалаштирмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 may 2023
1976 йилнинг 8-17 апрелида Ўзбекистоннинг табиий газ олинадиган ҳудудида жойлашган Газли шаҳрида бирин-кетин туркум ер қимирлашлари юз берди. Даҳшатли ...
11 november 2025
Тошкент вилояти ҳокими АҚШнинг “Becker & Poliakoff” компанияси вакиллари билан учрашди. Тошкент вилояти ҳокими АҚШнинг нуфузли юридик ва лоббистик ...
2 june 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
23 october 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 9-қисмидан унинг айнан мамалакатни тарк этганидан кейин, ҳижратда ёзган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...