Кўзқараш
25 september 2019

Китоб келтирган шоир…

ёхуд шоирлик ва маҳбусликнинг ораси неча қадам?

Маҳмуд Ражаб ҳақида ёзяпман-у, устоз Матназар Абдулҳакимнинг “Маҳаллийчилик қилмаган ҳолда бир-бирларингни қўллаб – қувватланглар”, деган беозор насиҳатларини эсга оляпман.

Ва яна Матназар ака бирор марта шогирдим деб тилга олмаган (Матназар ака бирор марта “Фалончи менинг шогирдим” қабилида фикрламаган. Чунки устоз танланади. Шогирд сени танласагина, унга устоз бўлиш мумкин) ҳақли шогирди Маҳмуд акани доим олдидан, орқасидан ҳам “Маҳмуджон” деб чақирарди.

Маҳмуд Ражаб ижтимоий тармоқларда Муҳаммад Солиҳ китобларини ташувчи бўлиб танилган бўлиши мумкин. Бироқ Маҳмуд ака, аввало, яхши шоир, ёзувчи, бадиий сўзни нозик ҳис қилувчи инсон!

Китоб келтиргани учун, маърифат орқалагани учун шоирни қамаш УЯТ! Китоб кўтарган одамни тергов маҳкамаларида ойлаб ҳалак қилиш ачинарли ҳол!

Шеърни севган одамнинг қўлига кишан урарсиз, бироқ унинг ҳисларига, туйғуларига, қарашларига кишан уролмайсиз!!!

Фақат Маҳмуд Ражаб эмас, бугунги шоирларнинг кўпчилиги Муҳаммад Солиҳ шеърлари ўзбек шеъриятини маъно ва шакл жиҳатдан янгилаганини эътироф этишади.

Мен ҳам Муҳаммад Солиҳ шеърларини севиб ўқиганман, унинг шеърлари тоғни ёриб сув келтирган Фарҳод монанд юрагим ва туйғуларимни зилол сувга тўйинтирган.

Муҳаммад Солиҳ шеърларининг ашаддий мухлиси бўлиш на менинг, на Маҳмуд Ражабнинг, на бошқа шеър муҳибининг айби бўла олмайди. Мен гўёки тақиқланган шоир шеърларининг ярмидан кўпини ёд биламан.

Бу учун қайси қонун менинг хотирамни, қуввайи ҳофизамни қамоқбанд эта олади.

Қолаверса, Муҳаммад Солиҳ шеърларини севиш Ватанга хоинлик деган қарашларни шакллантириш ўта кетган бечораликдир.

Маҳмуд Ражабга, бир шоир ва шеър мухлисига нисбатан қилинаётган зуғумларни мен Сўзни, Адабиётни ва Китобни таҳқирлаш деб биламан.

Шоирларинг китоб ёзгани ва ўқигани учун маҳбусга айланмасин. Шоирингни асра, халқим!

Гўзал Бегим,
ўзбек шоираси

Тағин ўқинг
4 march 2022
Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. ...
25 october 2021
22 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан бўлиб ўтган ...
1 november 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Сичқон каби митти жонивор улкан филни ўлдириши мумкин, деган гапни биринчи синф ўқитувчим Зеваржон опа илк ...
24 january 2016
Ўзбекистон раҳбарияти “бизда миллионерлар йўқ” деб турган бир пайтда Қашқадарë вилоят Яккабоғ туманида 23 яшар миллионер истиқомат қилмоқда. Агар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...