Кўзқараш
1 may 2015

Рўзи Назар – бизга яловбардор эди

Бугун оламдан ўтган Рўзи Назар ака биз каби темир парда ортида яшаган туркистонликларга таъсир ўтказган яловбардор эди.

У киши чоп этган «Ҳур Туркистон учун истиқлол газетаси» ни ҳали Совет Иттифоқи мавжуд бўлган саксонинчи йилларда Урганчдаги рассом дўстларим билан яширинча мутоала қилар эдик.

Ғарбий Германияда нашр қилинган бу газета бизга Венгрия ва Болтиқбўйидаги рассом дўстларимиз орқали етиб келар эди.

Биз илк бор дастасида бўри шакли бор йўл йўл туркистон байроғини ана шу газетада кўргандик.

Рўзи Назар ака Совет Иттифоқи деган мамлакатда кўзи кўр қулоғи кар тили лол бўлиб яшаган зиëлиларнинг зеҳнига таъсир қила олган эди.

Рўзи ака баҳтли инсон. У СССРнинг парчаланиши¸ большевизмнинг мағлуб бўлиши Туркистон тупроқларнинг руслардан озод бўлишини орзу қилди ва бу орзусига эришди.

Марҳум закий инсон эди ва у кишининг умри мазмунли ва дедектив фильм каби қизиқарли кечди.

Бу расмдаги кўзойнакли киши Рўзи Назар бўлади. Рўзи Назарнинг қизи Зулфия (Силвия) Назар Ҳолливуддаги энг машхур ëзувчилардан биридир.

Рўзи аканинг яқинларига ҳамдардлик билдираман ва Туркистон ботири бўлган бу оғамизнинг жойлари жаннатдан бўлсин дея дуо қиламан.

Шуҳрат Бобожон,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 september 2020
Ўзбекистон, Сирдарё вилояти. Баъзи тўғонлар минг йиллаб хизмат қилади. Аммо Сардоба қурилганидан сўнг атиги уч йил ўтиб, 1 май ...
5 july 2018
Бош прокуратура 5 июль куни каттақўрғонлик 31 яшар аёлни ечинтириб таҳқирлаган ИИБ ходими, капитан Санъат Умаровга жиноят иши очилгани ...
9 april 2020
Жорий йилнинг 6 апрелидан коронавирус тарқалишига қарши карантин тадбири доирасида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида велосипедда ҳаракатланиш ...
25 february 2020
Cotton Campaign халқаро коалиция делегацияси 2020 йил 28 январдан 5 февралгача Ўзбекистонда бўлиб, ҳукумат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...