Асосий мавзулар
7 may 2020

Бармоқлар

Қадимги Рим ареналаридаги ҳаёт-мамот жангларини эслайсиз-а? Ўқигандирсиз, киносини кўргандирсиз…

Тепада ҳайқираётган, тўлқинланаётган томошабинларни-чи?

Ҳозир ҳаёт саҳнасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ана шу омонсиз жангларга ўхшаса, уларга ОАВнинг турли шаклларида муносабат билдираётганлар томошабинлардир, яъни сизу биздирмиз.

Яхши биласиз, жангда ғолиб бор, мағлуб бор.
Ғолиб мағлубни ер тишлатиб, тепага – томошабинга кўз тикади. Томошабин эса бош бармоғини кўкка ё ерга қаратиб, мағлуб тақдирини ҳал қилади.

Кўпинча томоша янада қизиқарлироқ, янада эсда қоларлироқ бўлиши учун томошабин бош бармоғини ерга тикади ва бу ҳаракати билан мағлубга ўлим ҳукмини ўқийди. Ғолиб оёғи остида ерпарчин бўлиб ётган мағлубнинг бўғзига тиғ тортиб, кўксига найза суқиб, қонини оқизади. Шариллаб оқаётган қонни кўриб томошабин жунбишга келади…

Кўринишидан арзимаган бир ҳаракат қилинди: битта бармоқ шундоқ пастга қаратилди. Бўлди, тамом! Лекин шу битта бармоқ билан бир инсон қисматига якун ясалди. Аммо у бармоқ инсонга ҳаёт бағишлаши ҳам мумкин эди…

Назаримда, ҳозир ҳам деярли ҳеч нима ўзгаргани йўқ: бармоқларимиз клавиатура устида тинмай ҳаракатланмоқда. Ҳаракатланиб, кимгадир ҳаёт, кимгадир эса ўлим ҳукмини чиқармоқда: чиқ, чиқ, чиқ…

Биз эса томошага ўчмиз! Оҳ, нақадар ўчмиз биз томошага!..

Улуғбек Ҳамдам

(2020 йил 7 май)

Тағин ўқинг
11 july 2016
Украина ва Россия ижтимоий тармоқларида мақсади аёллар ва қизларга нисбатан қилинган шилқимлик ва жинсий зўравонликка жамоатчилик эътиборини тортишга қаратилган ...
18 april 2024
Стокгольм шаҳрида Швециянинг “Solidariska byggare” (Қурувчилар бирдамлиги) касаба уюшмаси ўзбек меҳнат муҳожирлари учун доимий учрашувлар ташкил қилмоқда. Бу учрашувлардан ...
5 march 2019
Ўзбекистон ТВ каналларидан «Абдулҳамид» сериалининг олиб ташланиши турк сериалларига қарши қатламни тағин қўзғади. Бу сафар улар сериалнинг олиб ташланишидан ...
13 may 2023
2022 йил  22 Июл кун  ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни  Туркиянинг Ёлова шаҳридаги «Турк Дунёси сиёсатчилари учрашуви» номи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...