Асосий мавзулар
7 may 2020

Бармоқлар

Қадимги Рим ареналаридаги ҳаёт-мамот жангларини эслайсиз-а? Ўқигандирсиз, киносини кўргандирсиз…

Тепада ҳайқираётган, тўлқинланаётган томошабинларни-чи?

Ҳозир ҳаёт саҳнасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ана шу омонсиз жангларга ўхшаса, уларга ОАВнинг турли шаклларида муносабат билдираётганлар томошабинлардир, яъни сизу биздирмиз.

Яхши биласиз, жангда ғолиб бор, мағлуб бор.
Ғолиб мағлубни ер тишлатиб, тепага – томошабинга кўз тикади. Томошабин эса бош бармоғини кўкка ё ерга қаратиб, мағлуб тақдирини ҳал қилади.

Кўпинча томоша янада қизиқарлироқ, янада эсда қоларлироқ бўлиши учун томошабин бош бармоғини ерга тикади ва бу ҳаракати билан мағлубга ўлим ҳукмини ўқийди. Ғолиб оёғи остида ерпарчин бўлиб ётган мағлубнинг бўғзига тиғ тортиб, кўксига найза суқиб, қонини оқизади. Шариллаб оқаётган қонни кўриб томошабин жунбишга келади…

Кўринишидан арзимаган бир ҳаракат қилинди: битта бармоқ шундоқ пастга қаратилди. Бўлди, тамом! Лекин шу битта бармоқ билан бир инсон қисматига якун ясалди. Аммо у бармоқ инсонга ҳаёт бағишлаши ҳам мумкин эди…

Назаримда, ҳозир ҳам деярли ҳеч нима ўзгаргани йўқ: бармоқларимиз клавиатура устида тинмай ҳаракатланмоқда. Ҳаракатланиб, кимгадир ҳаёт, кимгадир эса ўлим ҳукмини чиқармоқда: чиқ, чиқ, чиқ…

Биз эса томошага ўчмиз! Оҳ, нақадар ўчмиз биз томошага!..

Улуғбек Ҳамдам

(2020 йил 7 май)

Тағин ўқинг
20 january 2021
Шариат тақиқлагани боис қўшиқчиликни тарк қилган Жаҳонгир Отажонов жорий йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишини маълум ...
5 january 2026
Сўнгги кунларда бир қатор тадбиркорлар Вазирлар Маҳкамасининг 662-сон қарорига мувофиқ “Барқарорлик рейтинги”да киритилган ўзгаришлар амалда тўлиқ акс этмаётгани ҳақида ...
26 august 2019
Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан ...
15 december 2015
Бунда пиво истисно қилинган. Янги нархлар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йилнинг 3 декабрдаги қўшма қарорида тасдиқланган. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...