Асосий мавзулар
25 june 2020

«Сеҳргар» Акмал Саидов ҳақида

​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди:

«Ходимим Андижонга борди. Марҳумнинг оиласида бўлди. Оила аъзолари ундан нимани сўрашганини биласизми? «Бизни блогерлар қийнаб юборишди. Бизнинг қайғумиздан улар нима қилишмоқчи эканини биласизми? Нима қилишмоқчи эканликларини билмаймиз. Бизларни блогерлардан ҳимоя қилинг». Бу марҳум оила аъзоларининг сўзлари».

Мен шахсан Акмал Саидовни бир неча ўн йиллар давомида ғарбни кўзи учун йўқ нарсаларни бор қилиб, бор нарсаларни йўқ қилиб келган «юридический сеҳргар»лардан бири, деб биламан.

Ўша машъум Жаслиқни ғарбга болалар оромгоҳи каби кўрсатишга уринишларингизни биламиз. Ўзбекистон болалар меҳнатидан фойдаланилмаслигини жаҳл билан гапирганингизни ўша пайтда ноябрь ойида пахта даласида қўллари совқотган болалар пахта билан банд бўлиб ўқишмаган бўлса-да, биз ўқиганмиз.

Агар блогерлар бўлмаганида ўша Андижондаги кейснинг қопқоғи ёпиқлигича қолиб кетарди, деб ҳам ишонаман. Ўша марҳум йигит оила аъзоларининг «шу видеони чиқариб беринглар», деб ўзлари ёзган гапларининг скринлари ҳам бор.

Балки улар ростдан ҳам шундай гап айтишгандир, безор бўлишгандир саволлар бера бошлаган блогеру журналистлардан. Аммо ишни оммага ёяр экансан, охиригача туриб беришни ҳам ўйлаш керак.

Умуман, Акмал Саидовнинг ушбу даҳшатли ишга алоқадор нутқида алоҳида урғу бериб блогерларни қоралаб ўтиб кетиши бир нечта саволлар қолдириб кетяпти.

Блогерлар блогерлик қилса майлими, Акмал Саидов?

Нурбек Алимов
Ижтимоий медиа блогери

Тағин ўқинг
24 october 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
9 may 2019
“Ишдаги ишқ”, “Иван Васильевич касбини ўзгартиради”, “Санников ери” каби киноларни ўзбек тилида гапиртирган дубляж режиссёри Мирғиёс Соатов 9 май ...
11 october 2025
«Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам…» Бу гапларни кўпчилик учун эмас Ютубдан мени излаб топган энг садоқатли обуначиларим, ...
3 september 2018
2 сентябрь куни милиция бўлимига чақирилган тошкентлик интерьер дизайнер ва блогер, 41 ёшли Миразиз Аҳмедов уйидан чиқиб кетганича ҳануз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...