Кўзқараш
24 november 2020

Сиз бунга лойиқсиз

«Ҳумо» номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда «Ҳумо» деган учоқ ширкати бор экан. Умуман, Эроннинг ҳар қандай кўчасига борсанг, саккизта «Ҳумо» ресторани ва ўттизта «Ҳумо» ҳаммоми бор экан.

Эрон мифологияси рамзи ва ҳаëтда мавжуд бўлмаган бу қушни 1991 йили Ўзбекистон гербига тиқиштирган одам Пиримқул Қодиров эди. Фуқаро сўзини тиқиштирган зиëнлилардан бири ҳам ўша одам эди.
Ўзликдан уялади десам, бу одамнинг ўзлиги ҳам бўлмаса керак. Майли ўлди-кетди. Аммо Ўзбекистон каби турк давлатида форс тимсоли нима қилади, деган савол ўлмади.

Ўзбекистон давлатининг тарихий ўтмиши сифатида кўриладиган Темур давлати байроғи кўк (тангри ва осмон мазмунини беради) фондаги учта оқ доирадан иборат эди. Бу оқ доиралар Темур ишғол қилган уч қитъа тасвири эди.

Замонавий график дизайн нуқтаи назаридан қаралса ҳам мукаммал ва ортиқча тафсилотдан холи тимсол.

Бугунги кунимиздаги ўзбек ҳарбийлари ўзига фахр деб биладиган хоразмшоҳ Жалолиддин Менгбур кўтарган байроқ қора рангдаги тўғри тўртбурчак матодан иборат эди.

Замонавий тилда минимализм деб аталадиган дизайн. Худди рассом Малеевич чизган «Қора квадрат» каби.

Ҳиндистонни ишғол қилган Бобур кўтарган байроқ сариқ фондаги қизил учбурчакда иборат эди. Яна ўша минимализм. Яна ўша давлат пирамидаси рамзи бўлган учбурчак.

Темур туғида ҳам, Жалолиддин ва Бобур кўтарган байроқда ҳам ҳилол тасвири бўлмаган.

552 йилдан 603 йилгача Сирдарë бўйлари – Еттисув ва Толос водийсида ҳукм сурган Кўктурк империяси байроғида кўк (осмон ва тангри рамзи) фонда бўри калласи акс этган эди.

Қорахонийлар санжоғида дарахт, хунлар гербида эса бургут акс этган.

Яъни тарихимизга асос бўлган ва бугунги Ўзбекистон ўзини меросхўр деб биладиган ва тарихда барлос, манғит, қўнғироқ, минг ва ўз уруғларидан чиққан хонлар бошқарган давлатларнинг бир сури рамзлари бор.

Буларни қўйиб, хаëлий ҳумони тимсол қилган давлат ривожи ҳам хаëлда бўлади.

Бугун дунëга майдон ўқиëтган давлатлар туғи тимсолларига қаранг.

Америкада бургут, Германияда шунқор, Британияда арслон тасвири.

1992 йили байроқ ва герб танланган куни парламентда нутқ сўзлаган шоир Эркин Воҳидовни асосан колхоз раисларидан иборат депутатлар тушунмади.

Биз бугун пайдо бўлган давлат эмасмиз. Байроқ ва герб чизишга эҳтиëж йўқ. Боболаримиз давлат қуриб, байроқларини нафақат ўз саройига, балки дунë пештоқига илиб қўйган. Шу байроқ ва тимсоллардан бирини олайлик. Қаранг, Грузия ҳам, Украина ҳам ўзининг эски байроғини кўтарди. Биз нега шунча қадим давлатчилигимиз бўла туриб, янги байроқ чизиб ўтирибмиз?

Боя айтганимдек, 98 фоизи коммунист бўлган, сутсоғар ва тракторчилардан иборат парламент бу гапларни тушунмади.

Янги тимсол қабул қилишгани ҳам йўқ. Эрон мифологияси символи ҳумо қуши ва шиа мазҳабидаги 12 имом тамсили бўлган 12 юлдузли байроқни туғ қилиб кўтаришди, қўйишди.

Ўзга тимсол ва ëт байроқ остида ўтган 28 йил тубанлик, дарбадарлик ва қашшоқликдан иборат бўлди.

Сиз бунга лойиқсиз.

Чунки сиз тарих ва ўзликни унутдингиз. Курашиш ва ҳақ талаб қилиш нималигини ҳам билмайсиз. Нафақат қадрингизни, балки қорнингизни ҳам ўйламайдиган нотавонга айлантирилдингиз.

«Бизга эртакдаги ҳумо эмас, тухум қиладиган товуқ керак», деган одамни учратмадим.

Рассом Туз мақоласи эди

Тағин ўқинг
13 may 2016
Варшава циркининг Тошкентдаги гастроли чоғида циркда томоша кўрсатаётган филлар қутуриб, томошабинларга ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Воқеани ўз кўзи билан ...
29 december 2025
Аллан Пашковский 16 йилдан ортиқ вақт мобайнида адвокат сифатида фаолият юритган ва яқин вақтгача Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида касбий ...
12 january 2025
Ўзбек сиëсий бошқарувининг ëрқин юлдузи Раъно Абдуллаева 90 ëшида ўлди. Раъно Ҳабибовна Абдуллаева ўз иш фаолиятини оддий ўқитувчиликдан бошлаган ...
21 october 2015
Ўзбекистонда аҳоли икки тоифага бўлинади. (Ҳукумат назарида) Биринчиси: Айбланувчилар. (Буларга қўлга олингандан бошлаб то маҳбус бўлиб, қамоқда ўтирувчилар киради.) ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...