Асосий мавзулар
17 august 2021

Афғонистондаги режим алмашувининг Ўзбекистонга хавфли таъсири

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида Афғонистондаги сўнгги воқеаларнинг Ўзбекистонга таъсирини бундай изоҳлади:

«Мен учта асосий нуқтани ажратиб кўрсатган бўлардим.

1. «Толибон»нинг Ўзбекистон ҳудудига бостириб кириш хавфи борми?

Менимча, бу таҳдид нолга яқин. «Толибон» қўшниларининг суверенитетига тажовуз қилмоқчи эмаслигини бир неча бор билдиргани учунгина эмас.  Ҳокимиятни ўз қўлига олгач, улар давлат ҳокимияти партияси мақомидан келиб чиққан ҳолда янги мантиққа амал қилишлари керак бўлади. 

Ҳа, улар энди давлат, шунинг учун бир қатор янги мажбуриятларни ўз зиммасига олишлари керак бўлади.  Энг аввало, уларнинг асосий вазифаси халқаро легитимликка, уларнинг суверен давлат сифатида эътироф этилишига эришиш бўлади.

Шунинг учун (ўз ғояларига хилоф бўлмаган тарзда) тажовузкор ҳаракатлари учун янада кўпроқ айбланиш ва изоляцияга тушиб қолмаслик учун барча ишни қилишади. 

Иккинчидан энди улар иқтисодий вазият ва аҳолининг турмуш даражаси учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак бўлади.  Шу нуқтаи назардан, шимолий қўшнилар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, жумладан, транспорт йўлаклари, электр энергияси, газ ва нефть етказиб бериш масаласида манфаатдор бўлишади.

Шу маънода «Толибон» ҳукумати билан ҳамкорлик истиқболлари аввалгидек қолади. Қолаверса, агар толиблар бутун мамлакатда қонунийлик ва тартибни ўрнатишга муваффақ бўлсалар, иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари фақат яхшиланади. 

Лекин юқорида айтилганлар Ўзбекистон учун ҳеч қандай хавф йўқ дегани эмас. Хавф шундан иборатки,  унинг жанубий қўшниси эндиликда энг қатъий шариат қонунлари билан бошқариладиган мамлакатга айланиб,  шу тариқа юртимизда исломий кайфиятни қўзғатиши мумкин. Бундан ташқари, Аброр Мухтор Али каби маҳаллий хамиртурушли «толиблар» мусулмонларнинг муайян бир қисми орасида танилган.

Жамиятнинг айни қисми Афғонистонда толиблар ўрнатаётган тартиблардан фақат илҳомланади.  Ўзбекистон ҳукумати эса бу фикрларга ҳаддан зиёд зид келишдан қўрқади. Шу боис, манавиятчилик ва уятчилик руҳидаги консерватив мафкурани сингдириш тенденцияси фақат кучаяди,  бундан эса аёллар ҳуқуқлари ва ёшларнинг эркинликни севувчи қисми кўпроқ зарар кўради. 

3.  Яна бир хавф бор. «Толибон» очиқчасига (ва афтидан, АҚШ билан музокараларида) ўз ҳудудида халқаро жиҳодчи ташкилотлар тузилишига йўл қўймасликка ваъда берган.  Улар ҳақиқатан ҳам Афғонистондан ИШИД бўлинмаларини сиқиб чиқариб, бу мажбуриятни бажаришга ҳаракат қилишади. 

ИШИД аъзолари қаерга боришлари керак, айниқса, уларнинг сафида мамлакатларимиз фуқаролари бўлса? Улардан баъзилари Марказий Осиё давлатлари ҳудудига киришга ҳаракат қилишлари мумкин, кичик бўлса ҳам.  Шу билан бирга, уларнинг Афғонистоннинг Туркманистон ва Тожикистон билан чегаралари орқали минтақага кириб бориш эҳтимоли кўпроқ”.

Тағин ўқинг
1 february 2018
Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи ...
7 october 2015
Қудрат Бобожон www.eltuz.com Кеча тушимга Шукрулло домла кирибди. У киши билан ҳаётда фақат бир марта мулоқот қилганман. У ҳам ...
25 october 2017
Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди. Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини ...
2 april 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...