Кўзқараш
22 october 2021

Юз йилга довур мана шундоқ турасанму?

Ўғил неварасини қўрқитиб, мунтазам зўрлаган тошкентлик амаки ҳақида видео тарқалди. Бу амаки «ножўя жинсий ҳаракат қилгани» учун жаримага тортилади, холос. Чунки Ўзбекистон қонунчилигида педофилия жинояти кўзда тутилмаган. Боз устига, диндор қатлам баччабозликни «жимгина маъқуллайди».

Машҳур «Қобуснома» китобида ҳам бачча асраш тартиби ҳақида тавсиялар бор. Классик ўзбек шоирлари баччаларга атаб ўнлаб (минглаб) ғазаллар битган. «Ялла» ансамбли репертуари ҳам асосан бачча қўшиқларидан таркиб топган. Туркиядаги энг машҳур имомбердилардан бири Жуббали Аҳмад ҳам баччабозликни оқлаб чиққан «бодомлама бу» деб…

Хуллас, тарихий хотира боис бу қавм баччабозликка мойил. Аксар ўзбек эркакларининг баччабоз «Толибон»га астойдил меҳр кўргазаëтгани илдизи ҳам шу генетик хотира билан боғлиқ. Хонлар даврида гуллаб-яшнаган юз минглаб баччалар совет даврида ўз «касбини ўзгартирган» эди. Аммо уларнинг набираю абиралари бугун тирик ва уларнинг қонида эски касалликлар яшамоқда.

Ўрганишларимга кўра, ташқи ишлар вазири Комиловнинг катта бобоси ҳам кокил қўйиб, оëғига занг тақиб, мадрасадаги бачча базмини қиздирган экан. Эҳ-ҳ!!!

Жанон бўламан, деб ҳаммани куйдирасанму,

Ëш бошинг бирлан бу куйган фақирларни яна ёндирасанму,

Таъминг шумикин, юз йилга довур

Мана шундоқ турасанму?

Ёш бошинг билан ҳар ерда ёлғиз юрасанму?

Эй, меҳри ҳилол кўчасидан ўтмаганим, кел, вой!

Мен асраган вақтима сен ёшгина эрдинг,

Ҳам эркаю мунису ювошгина эрдинг,

Оқ юзли, холдор, қаламқошгина эрдинг,

Ҳар ёна борар чоғима йўлдошгина эрдинг,

Минг ваъда қилиб, бирга вафо қилмаганим, кел, вой!

Эй, ёш юрак, куйдирасан, қайда бўлурсан?

Бешубҳаю беному насаб қайда турурсан?

Савдо қилайин, борму сенинг асли маконинг,

Жонимни берай, ишқ дўконини қайда қурурсан?

Эй, меҳри ҳилол кўчасидан ўтмаганим, кел, вой!

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
16 february 2024
Исмингиз шуъласидан қамашар кўзим қарайман ҳар бир ҳарф иродасига ўзимга чап бериб юра бошлайман энг гўзал алфавит қорачиғимда. МС: Оға ...
10 april 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 10 апрел, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади. +++ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ...
2 may 2023
1893 йил май ойида Туркистон ойдинларига йўл кўрсатган “Таржимон” газетаси ташкилотчиси Исмоилбек Гаспирали (Исмоил Гаспринский) Бухоро амири таклифига кўра ...
12 april 2016
Тез-тез хорижга чиқиб турадиган фуқарони профилактика инспектори тиббий комиссиядан ўтишга мажбурлаганига оид масалани ўрганган «Адолат кўзгуси» газетасининг ёзишича, милиция ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...