Асосий мавзулар
10 may 2023

Мирзиёев Германиядаги музейга миннатдорлик билдирди

Илгари Элтуз хабар қилганидек, Германияга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазма очилишида иштирок этишди.

Президент Мирзиёев очилиш маросимида икки мамлакатда халқларимизнинг бой маданий мероси ва бугунги ютуқларига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди:

Ҳудудидан Европага элтувчи қадимги карвон йўллари ўтган Ўзбекистоннинг тарихи билан Германия жамоатчилиги яхши таниш.

Германиянинг энг йирик нашрлари Берлиндаги кўргазма, Ўзбекистондан келтирилган архелогик хазина ҳақида ёзишмоқда. 

«Тарихга қизиқувчилар, санъат ва археология ихлосмандлари учун бу чинакам хазина. Бироқ тарихий эмас, замонавий Ўзбекистон ҳақида ҳам шундай жўшиб ёзишларини истаган бўлар эдим» дейди Германиядаги «Юзук Арт» ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорова.

Кўргазманинг очилиши Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий алоқаларда диққатга сазовор воқеа бўлди. Унинг ўтказилиши ҳақида Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг 2019 йил майдаги Ўзбекистонга ташрифи чоғида келишилган эди.

Қарийб тўрт йил давомида икки мамлакат археологлари, тарихчилари, санъатшунослари ва музей ходимлари тадбирни ташкиллаштириш устида ишлашди. Германиялик мутахассислар иштирокида 50 га яқин энг қимматли осори-атиқалар реставрация қилинди.

2024 йилнинг 14 январь кунига қадар давом этадиган кўргазмада Берлин давлат музейлари тўпламларидан 65 та ва Ўзбекистон музейлари тўпламларидан 285 та экспонат намойишга қўйилган. Уларнинг кўпи мамлакатимиз ташқарисида илк бор кўрсатилмоқда.

Кўргазмага, бугунги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида жойлашган илк давлатларнинг милоддан аввалги VI асрдан милодий IV асргача даврни қамраб олган тарихини акс эттирувчи асори атиқалар қўйилган.

Экспонатлар орасида Кушон империясининг Далварзинтепа ва Ҳолчаён қўрғонларидан топилган аслзодалар, аскар ва бадавлат аёллар ҳайкаллари бор.

Ушбу бетакрор экспозиция ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон тарихи билан танишиш, унинг қадимий мероси тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Элтуз Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид янгиликларни ёритишда давом этади. Каналларимизга обуна бўлишни унунтманг.

Тағин ўқинг
8 february 2021
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги Боғишамол қишлоғига ҳали-ҳамон XXI аср шабадаси етиб борганича йўқ. Электр энергияси, газ бир ёниб, бир ...
28 december 2025
Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.
15 august 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ҳаёти, бирга Исломни қабул ...
10 april 2024
Тошкентни рак ўсмаси каби қоплаган диний экстремизм ва терроризмга қарши рейдлар ўтказилди. Сўнгги 3 ой давомида диний экстремизм ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...