Асосий мавзулар
12 december 2023

Юлдузнинг собиқ эри Бахти ўғрига қарши «показание» берди

Юлдуз Усмонованинг собиқ фуқаровий эри, “Шайтон” ва “Гиф” лақаблари билан машҳур йирик тадбиркор Фарҳод Тўлаганов Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский лақабли Бахтиёр Қудратуллаевга қарши кўрсатма берди.

Бу ҳақда Элтузга тергов жараёнига яқин ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилди.
Фарҳод Тўлаганов “вор в законе” ишини юритаётган терговчиларга Бахти Ташкентский 2023 йилда ўнлаб минг доллар миқдорида тамагирлик қилганини айтган.

Фарҳод “Шайтон” берган бу кўрсатма Бахти Ташкентскийни расман Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165 моддаси 3 қисми билан айблашга асос бўла олади.

Ҳам Бахти Ташкентский ва ҳам Фаҳод Тўлаганов “Долзарб – 40 кунлик” махсус профилактик тадбирларнинг илк кунларида – 28 ва 29 ноябрда ҳибсга олинган эди.

Элтуз ихтиёрига келиб тушган ҳужжатларда 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди 52 яшар Бахтиёр Қудратуллаевни МЖтКнинг 183 ва 194 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир қилганликда айблаб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Кейинчалик Тошкент ИИББси Бахти Ташкентскийга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) айбловлари илгари сурилганини билдирди.

Агар судда тасдиқланса, Бахти Ташкентский биринчи модда бўйича ўн йилдан ўн беш йилгача, иккинчи модда бўйича уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарҳод Тўлагановга эса, Элтуз манбаларига кўра, Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айблов илгари сурилган.
Фарҳод Тўлаганов узоқ йиллардан буён турли можаролар марказида бўлиб келади.
У 2000-йиллар бошида қисқа муддат артист Юлдуз Усмонованинг фуқаровий эри бўлган.

Тағин ўқинг
13 april 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида украин тилидаги бир йўл ...
5 january 2026
Сиз қила олмайдиган нарсалар, қила оладиган ишларингизга халақит беришига йўл қўйманг. 
29 june 2018
Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланди. Шу куни ҳукумат расмийлари ўзлари «зўр санаган» ...
30 november 2025
Янгиариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати навбатдаги “фуқаролар қабули”ни катта тадбир сифатида тарғиб қилди. Хабарга кўра, ҳоким З. Матназаров, прокурор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...