ART-DURBIN
8 april 2025

Ким бўлган эди ул Homay?

Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги бўйича дунё ўнталига кўтарилди ва ҳатто Леди Гагани ортда қолдирди. 

Ўзбек, қирғиз, қозоқ, уйғур, қумиқ, ёқут тингловчиларини жалб қилган қўшиқ мазмуни  рус сегментида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бир тоифа уни пантуркизмга элтувчи, Россияни пароканда этувчи мазмунда эканини ёзса, иккинчи тоифа аксинча уни «урушни улуғловчи» аля-патриот куй ҳисоблаб Z-услубидаги клиплар басталашга ҳам уринмоқда. Айрим тил билимдонлари қўшиқда бошқирд тили қоидалари бузилганини ҳам иддао қилишди. Аснода бу қўшиқ матни ассимилияция остида қолаётган Бошқирд тилида янграган камгина қўшиқларнинг бири экани, Россияда Бошқирд тилидаги мактаблар йўқлиги масаласи ўртага чиқди. Қўшиқ Homay – афсонавий Ҳумо қуши ҳақида. Бироқ қўшиқ матни босқинчига қарши қилич кўтарган мустамлака халқ ноласи каби эшитилади.

Томирларим мендан сўрар,

Қоним, руҳим ва кўкдаги ой

Кўҳна тарих мендан сўрар

Ким бўлган эди ул Хумой?

Хумойнинг онаси қуёш,

Чашмаларда чўмилтирган.

Отаси унинг Семруғ,

Яхшиликларга ундаган.

Оқбўз от ва Олмос тиғнинг

Ёлғиз эгасидир ул Хумой!

Йўл сўннгида чашма борлигин

Билган ҳам ёлғиз ул Хумой!

Ётларга номусин бермаган,

Эл юртнинг орини сақлаган.

Мард ўғлонларни ўстирган

Бахт қушидир ул Хумой!

Биз Бошқурднинг қизлари

Хумойнинг юлдузларимиз,

Чашмага бошловчи бу йўл

Бизнинг қалбимизга ўйилган.

(Қудрат Бобожон таржимаси)

Тағин ўқинг
6 july 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
10 may 2017
Тошкент. 2017 йилнинг 9 майи. Кўча тўла қизил байроқлар. Одамлар ўроқ ва болғали совет байроқларини кўтариб олган. Бир ўрис ...
3 october 2015
Сурхондарë вилоятида Солиқ Инспекция ходимлари ошхона ва дўконларга кечаси соат 21:00 ларда кириб корхона рахбарларига дўқ қилиб: «Агар эртагаëқ ...
5 july 2019
Президент Мирзиёев 2017 йилнинг  13 июнидаги чиқишида ўзбек судьяларини одамларни ҳимоя қилмасликда, порахўрликда, ноҳақ қарорлар чиқаришда айблаган эди. Каримов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...