Кўзқараш
9 june 2025

РАССОМ ТУЗ: КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ

Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган.

«Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал бўлсин». Бу нима дегани? Мана масалан олма. Барча олма бир бирига ўхшайди. Аммо биттаси ширин, биттаси нордон. Биттасини ичи оқ, иккинчиси пушти, учинчиси яшил. Ичи чурик, қуртлаган олмалар ҳам бор.

Икки ойча олдин Анталия тарафлардаги бир тоғ қишлоғидан пастга юрароқ тушаëтгандим мошина тўхтади. Ëши каттароқ бир амаки экан мошинига миндириб йўл йўлакай мени шаҳарга ташлаб қўйди. Нима иш қиласан, деди. Рассомман десам, ҳеч рассомга ўхшамайсан. Кўринишинг оддий этчи, сутчи ëки устадан фарқи йўқ. Бизда турк рассомлар элдан ажралиб туради. Қулоғида сирға¸ сочлари от думидай ва яна памба ранг шалвор кияди…

Мен таблетимни очиб интернетдаги саҳифамни бу турк амакига кўрсатдим.

Эришган ютуқларим, биография ва асарларим ҳақида инглиз тилидаги сайтни кўрган бу тоға бошини чайқаб, «бизларни эски бойлар шундай эди, оддий одам каби кийиниб юрар, аммо ҳисобида миллионлари бор эди»

Рассомнинг илло элдан айниқса бўлиб юрсин деган аниқ қоида қурол йўқ. Сюрреализм оталаридан бири машхур рассом Рене Магрит (René Magritte) оддий давлат хизматчиси ëки суғурта агенти каби кийинган. Кўчада уни кўрган одам рассом деб ўйламаган. Лекин у яратган асарлар ўз ғайритабиийлиги билан кишиликни лол қилишда давом этмоқда. Ҳар йилтираган нарса жавоҳир бўлмагани каби кўримсиз кўринган нарса ҳам қийматдан мосуво эмас.

Хунук қизлар айтадику, «мени ташқи кўринишим иркит бўлгани билан ички кўрнишим гўзал» деб. Энди қизлар темаси бу алоҳида мавзу. Ҳозирча шу. (Иловадаги расмда Магрит тоғани ўзи ва у киши чизган яшил олма расми.)

Тағин ўқинг
29 march 2017
Президент Мирзиёевнинг 7 мартдан кучга кирган қарори ортидан дори дармон тақчиллашуви билан боғлиқ жиддий муаммолар келиб чиқмоқда. Андижон шаҳридаги ...
13 may 2019
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май ...
23 april 2025
Қирғизистонда боскинчи Россия учун агрессор жангчиларни ёллаш иши бўйича тўрт киши қўлга олинди. Қўлга олинганлардан бири — Ош шаҳридаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...