Кўзқараш
13 november 2025

Савол: «Туз оға сиз  қайси ҳайвонга ўхшайсиз?»

Бу саволдан олдин  жахлим чиқди. Мени таниганлар билади. Одамга ўхшаган одамман. Кейин  ўйландим. Кеча жанубий Европадаги қишлоқ йўлидан юраëтсам олдимдан тулки кесиб ўтди. Олтин ранг тулки. Ўзимни тулкига ўхшатмаган бўлардим. АҚШда мен қўллаб қувватлайдиган демократик партия тимсоли эшак. Ҳар холда ўзимни эшак деб ҳам ўйламайман.  Ëшлигимда Шарик деган итим бор эди. Сариқ ит. Кучуклигида олиб келиб боққанман. Кексайиб ўлганида мен институтни битириб келиб рахбар лавозимида ишлаëтгандим.  Шу итни яхши кўрардим. Лекин ўзимни ит деб тасаввур қила олмайман.1994 йил Урганчда ТВ очганимда номини «Оқ бўри» деб қўйгандим. Айтматовнинг «Плаха» асаридан таъсирланиб. Қолаверса мен туғилган шаҳар Урганч номи бўри деган сўзни англатади. Эски Хоразм тилида гург сўзи бўрини билдирган. Гурганч эса она  бўри деган  мазмун ташиган. Италияда ҳам она бўри Рим тимсоли. Хуллас мана жавоб.

Мен бўйнидан боғланган ва суяк берган эгаси бор ит эмасман. Ҳар ким устига миниб қорнига ниқтаб йўрғалатадиган эшак ҳам эмасман. 

Мен бўриман. Ҳамма қўрқадиган¸ қўлга ўрганмайдиган ўрмон мансуби. 

Музликларда тўнгмайдиган оқ бўри.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
11 october 2025
Ассалому алайкум, Қудрат Бобожон! Омонмисиз? Уйдагиларингиз яхшими, ака? Эскидан сизларни кузатиб бораман, биласиз… Мен Иштихон туманида яшайман. 2021 йилдан ...
14 september 2020
Ўзбекистонда 14 сентябрдан бошлаб айрим мактаблар анъанавий тарзда навбатдаги ўқув йилини бошлади. Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, ...
2 april 2023
1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган «Алаш ўрда» партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган ...
28 may 2021
Ҳақиқий уруш йўқ,  Тинчлик ҳам йўқ ҳақиқий, Йиғилар сохта дурур, ясамадир кулгулар. Гар самимий бир инсон кўриб қолсам, мен ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...