Кўзқараш
18 november 2025

Ички ишлар тизимидаги чаламуллалар

Яқинда укам милицияга, аниқроғи, учаска нозирига ариза билан мурожаат қилган эди. Ариза мазмуни хақорат қилиш. Нозир хақорат, жиноят аломати йўқ деб аризани инобатсиз қолдирибди. Хақорат аниқ эди. Жаҳлим чиқиб учаска нозирига бориб аризада жиноят  аниқ кўрсатилганини айтдим. Нега жиноят аломати йўқ дегани билан қизиқдим. 

У менга:  — Мусулмонмисиз? —деди. 

Ҳа, —дедим. 

Мусулмон одам кечиримли бўлиши керак, — деди. 

— Тўғри айтасиз. Аммо айбдорни биз эмас, сиз кечирибсиз-ку. Шу ишингиз мусулмончиликка тўғри келадими?  Агар уни биз кечирганимизда бошқа гап эди, сиз эса давлат қонуни бўйича ҳулоса қилишингиз керак эди, мусулмончилик билан давлат қонунини аралаштириб юбориш ножоиз. 

У менга яна мусулмончиликдан, жаннат ва дўзаҳдан анча гапирди. 

Чамамда у милиция либосини кийиб олган чаламулла эди. 

— Агар ҳамма жиноятчини мусулмончилик деб, жаннатга тушаман деб кечириб юбораверсак, ҳаммаёқни жиноятчи босиб кетади.

Жазоланмаган жиноятчи итдай қутиради. Ислом динида ҳам шаръий қонунлар ва қозилар бўлади ва жиноятчилар жазоланади, — деб тушунтирмоқчи бўлдим. 

Аммо бир нарсани аниқ тушуниб бўлдим:  сиёсий ислом милиционерлар орасига тарқалиб бўлибди. Чунки биз устидан ариза берган кас бутун маҳаллани исломга ўтказаман деб ваҳима қилиб юрадиган даъватчи соқолтой эди. Милиция конституцияга зид гапириб юрган кимсани ҳимоя қилаётганди. 

Мусулмончилигингиз, намоз ўқишингиз, умрани орзу қилишингиз яхши. Аммо сизларнинг дини исломга туғри келмайдиган қанча ёмон ишларинг бор. Сохта гувоҳ билан одам қаматасизлар,  бўлимларингда гумондорларни уриб ўлдирасизлар, пора эвазига жиноятчини ҳимоя қиласизлар. Шу ишларинг исломга, номозҳонликларингга тўғри келадими? 

Бу гапларим уни жаҳллантирди. Лекин бир нарса аниқ:  сиёсий, бетоқат ислом милиционерлар орасига тарқалиб бўлибди. 

Энди нима бўлади? 

Пайти келиб ИИВ ислом давлатига ўтамиз деб исён кўтармайдими? 

Аҳмадали Ғофуров

Тағин ўқинг
18 november 2025
FoxNews телеканалига кўра, АҚШда илгари қўйиб юборилган ва юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишлаган ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир терроризмга алоқадорлик гумони ...
19 august 2018
2000 йилнинг октябри охирларида Муҳаммад Бекжонни ИИВ ертўласидаги 14-камерага олиб келишади. Уни Тошкент портлашлари юзасидан судда гувоҳлик беришга «махсус ...
14 march 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
23 july 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин этилади. Асли Тошкентда бошланган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...